Xiaomi Mi 9 ҳақида илк маълумотлар чиқди: Snapdragon 8150 чипи, 48 МПлик камера ва 10 ГБ «оперативка»!

  •   DiMaX
  •  4508
  •  06.11.2018 09:55

Xiaomi Mi 9 ҳақида илк маълумотлар чиқди: Snapdragon 8150 чипи, 48 МПлик камера ва 10 ГБ «оперативка»!

«Хитойча Apple» ўзининг Mi MIX 3 флагмани билан бутун дунёни ҳайратга солгач, ҳамёнбоп ва ўрта нархли бошқа девайслари устида ишламоқда. Жумладан, шу кунларда унинг битта фаблети тақдим этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Redmi Note 6 смартфони анонсини берди, у «Бўйдоқлар куни» савдога чиқади!

Шу билан бирга, Xiaomi кейинги авлод илғор қурилмаларини ҳам тайёрлашни бошлаган. Igeekphone нашри унинг навбатдаги – Mi 9 флагмани ҳақидаги дастлабки маълумотларни эълон қилган.

Манбага кўра, Xiaomi Mi 9 модели 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган Qualcomm Snapdragon 8150 процессорининг илк ташувчиларидан бири бўлади. Шу билан бирга, унинг асосий камераси 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчигига эга бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонингиз борми? Унда танловда қатнашиб, 10 000 доллар ютиб олинг!

Xiaomi Mi 9 уч хил модификацияда чиқиши кутилаётир: уларнинг тезкор хотираси тегишлича 6, 8 ва 10 гигабайтлик ҳажмга эга. Булардан ташқари, компания экранга жойланган дактилоскоп, симсиз қувватлаш ҳамда намдан ҳимоя кабиларни ҳам эсдан чиқармайди.

Ҳозирча Xiaomi Mi 9 моделининг батафсил хусусиятлари, тақдимот вақти ва нархи маълум эмас. Бироқ ушбу компаниянинг бир қатор смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн буюртма асосида харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!