Xiaomi Mi 9 Lite расман тақдим этилди – кутилганидан арзон, лекин...

  •   DiMaX
  •  2540
  •  17.09.2019 09:22

Xiaomi Mi 9 Lite расман тақдим этилди – кутилганидан арзон, лекин...

«Хитойча Apple» ўзининг Xiaomi СС9 смартфонини июлнинг бошида намойиш қилган, уни аллақачон Terashop.uz’дан сотиб олиш ҳам мумкин. Унинг глобал талқини эса, кутилганидек, Xiaomi Mi 9 Lite модели сифатида кеча тақдим этилди.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi 9 Lite тақдимотига таклиф этяпти, лекин у кутилганидан анча қиммат!

Лекин ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) берган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 9 Lite ўзининг хитойча версиясидан камеранинг иккинчи датчигида фарқ қилиши керак эди. Бироқ кечаги тадбирда аниқ бўлдики, у ўша Xiaomi CC9 моделидан умуман фарқ қилмас экан – прошивкаси глобал эканини айтмаса, албатта. Лекин инсайдер унинг нархида ҳам адашган экан...

Шундай қилиб, Xiaomi Mi 9 Lite бош камераси 48+8+2 мегапикселлик, олд камераси эса 32 мегапикселлик сенсорларга эга. Диагоналига 6,39 дюймлик AMOLED-экраннинг тасвир аниқлиги 1080х2340 пикселлик, дактилоскопик датчик ҳам унга интеграция қилинган.

Смартфоннинг аппарат қисми асосида Snapdragon 710 платформаси ётади, унга 6 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Қурилма харидорларга доимий хотираси 64 ҳамда 128 гигабайтлик вариантларда таклиф этилади.

ЎҚИНГ: Шошилганлар учун: Саккизта моделдаги Xiaomi смартфонларига аллақачон Android 10 ўрнатса бўлади!

Xiaomi Mi 9 Lite аккумуляторининг ток сиғими 4030 мА/соатга тенг бўлиб, 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Шунингдек, смартфон контактсиз тўловлар учун NFC модули билан ҳам жиҳозланганини таъкидлаш ўринли. Уни MIUI 10 график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизими билан тақдим этишди.

Мазкур моделнинг савдоси унинг тақдимот жойи – Испанияда бошланади, кейин эса бошқа Европа мамлакатлари бозорига ҳам чиқарилади. Унинг нархи ҳам кутилганидан (яъни, Судҳаншу Амбҳоре айтган 365 доллардан) анча арзон экан. Xiaomi Mi 9 Lite оқ, кўк ва кул ранг корпусларда таклиф этилади, ички хотираси 64 гигабайтлиги 319 евро, 128 гигабайтлик варианти эса 349 евродан сотилади.

Ўзбекистонда эса компаниянинг турли русумлардаги телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi янги 5G-флагманлари намойишига таклиф этяпти: унда яна нималарни кўрамиз?