Xiaomi Mi 9’ни илк «жонли» видеода томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  1580
  •  15.02.2019 13:54

Xiaomi Mi 9’ни илк «жонли» видеода томоша қилинг!

Xiaomi компанияси Mi 9 смартфонининг расмлари борасида энди зиқналик қилмаяпти – унинг турли расмий ва норасмий суратлари тарқалмоқда. Шунингдек, мазкур флагманнинг премиал версияси ҳам тайёрланганлиги куни кеча маълум бўлди.

ЎҚИНГ: 740 долларлик Mi 9 Explorer Edition тўрт модулли бош камерага эга!

Энди эса Xiaomi Mi 9 акс эттирилган биринчи видео ҳам интернетга чиқди. Уни компаниянинг ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) ўзининг Weibo-аккаунти орқали эълон қилган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, мазкур қисқа роликда градиент тусдаги кўк рангли корпусга эга «жанговар фаришта» орқа томонидан намойиш қилинган. Унда тикка жойлашган уч модулли бош камера ва улар остидаги фоточақноқ яққол акс этиб турибди. Бармоқ изи сканери йўқ – Xiaomi ушбу моделида бу сенсорни дисплейга интеграция қилган.

Биз ушбу флагманнинг турли хусусиятлари ҳақида кўпгина маълумотлар эълон қилганмиз. Аллақачон глобал бозорга чиқарилган айрим Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. Айниқса, шу кунларда – акция доирасида бу харидингиз янада ёқимли ва манфаатли бўлади.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!