Xiaomi Mi 9’нинг Antutu’даги натижаси чиқди – рекордчиликка у ҳам даъвогар!

  •   DiMaX
  •  2074
  •  19.01.2019 14:29

Xiaomi Mi 9’нинг Antutu’даги натижаси чиқди – рекордчиликка у ҳам даъвогар!

Xiaomi компаниясининг навбатдаги флагмани – Mi 9 тақдим этилишига ҳали камида бир ой вақт бор. Аммо у ҳақда интернетда тарқалган бир қанча маълумотларни эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 флагмани камида иккита вариантда чиқарилади ва улар ўзаро жиддий фарқланади

Янги «сизиб чиққан» маълумотларда эса унинг Antutu бенчмаркида эришган натижаси акс этган. Унга кўра, Qualcomm Snapdragon 855 процессорли Xiaomi Mi 9 мазкур синовда 362570 балл олган. Бу эса самарадорлик бўйича рекорд кўрсаткичларга яқин бўлиб, Antutu рейтингларида юқори ўринларда туриши аниқ.

Ҳозирда AnTuTu рекордчиси сифатида Sony Xperia XZ4 эътироф этилмоқда – мазкур бенчмаркда у энг қори – 395 721 балл тўплашга эришган. Аммо бу смартфон ҳам ҳали расман намойиш этилмаган, смартфонсозларнинг флагманлари тақдим этилганидан сўнг, амалда синаб кўрилганида аниқ натижалар маълум бўлади.

ЎҚИНГ: AnTuTu рекордчиси – Lenovo Z5 Pro GT флагмани Geekbench’да шарманда бўлди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.