Xiaomi Mi 9 Pro аллақачон савдода, лекин у ҳафсалани пир қилди! (+илк «жонли» расм ва видеолари)

  •   DiMaX
  •  1558
  •  19.09.2019 15:01

Xiaomi Mi 9 Pro аллақачон савдода, лекин у ҳафсалани пир қилди! (+илк «жонли» расм ва видеолари)

«Хитойча Apple» энг арзон 5G-смартфонини келаси ҳафтада намойиш этиши ҳақида ёзганмиз. Кейинги кунларда тарқалаётган хабарларда уни Xiaomi Mi 9S Pro 5G, Xiaomi Mi 9S, Xiaomi Mi 9 5G ҳамда Xiaomi Mi 9 Pro 5G каби номлар билан аташаётган эди, компаниянинг ўзи Mi 9 Pro эканини айтди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 Lite расман тақдим этилди – кутилганидан арзон, лекин...

Xiaomi Mi 9 Pro смартфони «шаршара экран»ли бўлиши айтилаётган эди, лекин унинг кечагина тарқалган «жонли» сурат ва видеолари бу борада мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди.

Кўриб турганингиздек, дизайнига кўра у «оддий» Xiaomi Mi 9 (харид қилиш) флагманидан фарқ қилмас экан. Ёнидаги табличкадаги ёзувларга кўра, Xiaomi Mi 9 Pro чиндан ҳам Qualcomm Snapdragon 855 Plus процессори, 5G модули, 30 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси ҳамда 48 мегапикселлик асосий камера билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Шошқалоқлар учун махсус: Яна тўртта Xiaomi смартфонига Android 10 чиқди!

Шунингдек, Хитойнинг айрим онлайн дўконларида Xiaomi Mi 9 Pro учун аллақачон олдиндан буюртма олиш бошланган. Уларда қурилманинг аниқ нархи келтирилмаган, фақат маълум миқдорини тўлаб, буюртма бериб қўйиш мумкин:

Булардан ташқари, интернетда Xiaomi Mi 9 Pro смартфонининг биринчи «жонли» видеолари ҳам тарқала бошлади. Масалан, қуйидаги лавҳада унинг симсиз усулда реверсив (тескари) қувватлаш функцияси амалда кўрсатилган – смартфон Appe AirPods қулоқчини ғилофини 10 ваттлик усулда симсиз қувватламоқда:

Навбатдаги роликда эса ёқиқ ҳолдаги Xiaomi Mi 9 Pro’ни ишлатиб, ҳар томонлама айлантириб кўрсатишади:

Ушбу қурилманинг энг арзон 5G-смартфон бўлиши кутилмоқда; компаниянинг аввалги русумлардаги аксарият телефонларини атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео: Xiaomi сир тутаётган Mi Mix 4 (Mi Mix Alpha) флагманини ишлатиб кўрсатишди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.