Xiaomi Mi 9 прототипи «жонли» суратда!

  •   DiMaX
  •  1066
  •  05.02.2019 09:39

Xiaomi Mi 9 прототипи «жонли» суратда!

Яқин орада «Хитойча Apple»нинг Xiaomi Mi 9 флагмани тақдим этилиши кутилмоқда. Куни кеча биз унинг «жонли» расмини ҳам эълон қилгандик.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi Mi 9 флагманининг биринчи «жонли» сурати эълон қилинди!

Slashleaks ресурси ушбу смартфонга алоқадор яна битта фотосуратни тарқатди. Изоҳида ёзилишича, бу – Xiaomi Mi 9 флагманининг ҳақиқий прототипидир. Расмда у тўлиқ кўрсатилмаган, чунки унга «жосусликка қарши» ғилоф кийдирилган.

Бироқ бу қурилмада аввалги суратдагисига нисбатан бирмунча фарқли жиҳатларни кўришимиз мумкин. Масалан – уч модулли камера тузилиши сал бошқачароқ, фоточақноқ ҳам кўринмайди. Энг асосийси – орқа панелда бармоқ изи сканери бор! Аввалги хабарларга кўра, Mi 9 моделида ушбу сенсор дисплейнинг ўзига жорий этилиши керак.

Эҳтимол, бу – Mi 9’нинг муҳандислик прототипларидан биридир ва якуний смартфон бошқачароқ бўлиб чиқар. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиб бориш учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли яна бир 5G-смартфони – Black Shark Skywalker бенчмаркда «қўлга тушди»!