Xiaomi Mi 9 сертификатланди – 48 МПлик уч модулли камера, Snapdragon 8150 чипи ва бошқа маълумотлар

  •   DiMaX
  •  1541
  •  23.11.2018 13:49

Xiaomi Mi 9 сертификатланди – 48 МПлик уч модулли камера, Snapdragon 8150 чипи ва бошқа маълумотлар

Хитойнинг сертификация идорасида M1901F9T/E модел рақамли мобил қурилма рўйхатга олинди. Манбаларга кўра, бу Xiaomi компаниясининг навбатдаги флагмани – Mi 9 смартфонидир.

ЎҚИНГ: «Олти бурчакли» Mi 9 флагмани Xiaomi’нинг бирорта смартфонига ўхшамайди! (+сурат)

Сертификация ушбу гаджетнинг муҳим техник жиҳатларини тасдиқлади. Булардан энг муҳими – Qualcomm ҳали расман тақдим этмаган Snapdragon 8150 процессоридир. Шунингдек, «хитойча Apple» ўзининг Mi 9 моделини учта объективли бош камера билан жиҳозламоқда. Уларнинг асосийси эса 48 мегапикселли Sony IMX586 сенсоридир.

Аввалги «сизиб чиққан» маълумотларга кўра, 5G тармоғида ҳам ишлай олувчи Xiaomi Mi 9 ромсиз экран дизайнига эга. Диагоналига 6,4 дюймлик AMOLED-дисплей тепа қисмида томчисимон «кемтик»ли бўлиб, дактилоскопик датчик ҳам экранга интеграция қилинади.

ЎҚИНГ: Xiaomi буклама смартфони – Mi Mix Flex нархи ва жиҳатлари билан илк бор танишамиз!

Xiaomi Mi 9 аккумулятори 3700 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлиши ҳам хабар қилинган. Унга 12 ваттгача қувватли Qi симсиз зарядлаш ҳамда Qualcomm Quick Charge 5.0 тезкор қувватлаш технологиялари жорий этилаётир.

Смартфоннинг корпуси IP68 стандартига кўра чанг ва сувдан ҳимояланган бўлиб, иккинчи авлод USB Type-C портига эга. 2019 йилнинг биринчи ярмида тақдим этиладиган Xiaomi Mi 9’нинг базавий версияси нархи 500 доллардан бошланади. Унинг илғор – 10/256 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга конфигурацияси эса анча қиммат бўлади.

Xiaomi’нинг жаҳон бозорига аллақачон тақдим этилган аксарият смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!