Xiaomi Mi 9 янги суратларда: экрани ярим доирасимон «кемтик»ли!

  •   DiMaX
  •  1512
  •  26.11.2018 15:45

Xiaomi Mi 9 янги суратларда: экрани ярим доирасимон «кемтик»ли!

«Хитойча Apple»нинг навбатдаги флагмани – Xiaomi Mi 9 смартфони 2019 йилнинг бошида намойиш этилиши кутилмоқда. Бу қурилма ҳақида турли маълумотлар тарқалаётган эса-да, улар кўп жиҳатлари билан бир-бирини инкор этаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9 сертификатланди – 48 МПлик уч модулли камера, Snapdragon 8150 чипи ва бошқа маълумотлар

Масалан, яқинда сурати тарқатилган эҳтимолий Mi 9’нинг корпуси олти бурчакли шаклда, асосий камера блоги Xiaomi смартфонлари дизайнида, селфи-камера эса Meitu селфифонларига ўхшаш. Орадан салгина вақт ўтиб, бу флагманнинг экрани томчисимон «ўйиқли» эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Энди эса интернетда бошқача Mi 9’нинг суратлари тарқалмоқда: уларда дисплейнинг тепасида ярим доирасимон шаклда «кемтик» мавжуд.

Миш-мишларга қараганда, бу смартфон экранини «ўйиқ»сиз қилишнинг умуман имкони йўқ. Зеро, олд камера ва бошқа датчиклар, жумладан – инфрақизил сенсорни ромга сиғдириб бўлмайди. Аммо буларнинг бари Mi 8 моделидагидан кўра ихчамроқ ва оригинал шаклдаги «кемтик»дан ўрин олади.

Шунингдек, Mi 9 олд камераси иккита, асосий камераси эса учта объективга эга. Бош камера модуллари орқа панелнинг ўртасида, тиккасига жойлашади.

«Хитойча Apple»нинг жаҳон бозорига аллақачон тақдим этилган аксарият смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш имкони мавжуд. Дўконимизга янги келган, ҳали қуйидаги нархномамизга кирмаган мобил кинотеатр – Mi Max 3 фаблетини бўлса 2 188 000 сўм эвазига сотиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!