Xiaomi Mi 9 янги талқинда тақдим қилинди
Xiaomi Mi 9 флагмани февраль ойида 6 ва 8 ГБ оператив, 128 ГБ доимий хотирали версияларда тақдим қилинганди. Аммо, айрим фойдаланувчилар учун бу камлик қилиши мумкин. Шу сабабдан, компаниядагилар 8 ГБ оператив ва 256 ГБ доимий хотирага эга бўлган янада кучли талқинда ишлаб чиқишга қарор қилди.
Янги модификациядаги Mi 9 смартфонини сотиб олмоқчи бўлган дастлабки ҳаридорларга симсиз қувватлагич совға сифатида қўшиб берилиши назарда тутилган. Моделнинг нархи 467 доллар бўлиб, кичикроқ хотираларга эга бўлган Mi 9’ни Хитойда 365 ва 425 доллар нархларда сотиб олиш мумкин.