Xiaomi Mi 9S – дунёдаги энг арзон 5G-смартфон ҳам тақдимотга тайёр!

  •   DiMaX
  •  2682
  •  31.08.2019 16:23

Xiaomi Mi 9S – дунёдаги энг арзон 5G-смартфон ҳам тақдимотга тайёр!

Хитойлик тиниб-тинчимас ушбу компания биринчилар қаторида ўзининг 5G-смартфони – Xiaomi Mi Mix 3 5G моделини тақдим этганди. Энди эса у бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган энг арзон телефонни тайёрлаяпти!

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro тақдим этилди – кулгили нархлардаги янги хитлар!

Xiaomi вакиллари ушбу смартфоннинг аввало маҳаллий бозорга мўлжалланганлиги, кейинроқ эса глобал савдога ҳам чиқиши мумкинлигини айтишган.

Хитойлик журналистлардан бири эса ўз манбаларига таяниб, бу борада янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, «Хитойча Apple» мазкур моделини шу сентябрнинг ўрталаридаёқ тақдим этмоқчи!

Айтиш керакки, Xiaomi янги қурилмасини бозордаги энг арзон 5G-смартфон сифатида тақдим этмоқчи. Айни дамда эса ушбу номга Vivo компанияси яқиндагина намойиш этган, 536 доллардан бошланувчи iQOO Pro 5G флагмани сазовор бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Энг арзон 5G смартфоннинг илк партияси 1 сонияда сотилиб кетди!

Xiaomi эса ўзининг 5G-смартфонини айни дамдаги флагмани – Mi 9 (сотиб олиш) моделининг янгиланган версияси сифатида тақдим этади ва Xiaomi Mi 9S деб номлайди. Шунингдек, потенциал номлар орасида Xiaomi Mi 9 5G ҳамда Xiaomi Mi 9 Pro 5G вариантлари ҳам бор.

Гарчи ҳали номи аниқ бўлмаса-да, бу смартфон учун ўтган ҳафтадаёқ Хитой регуляторлари – TENAA ҳамда 3C сертификати ҳамда 5G тармоқларида ишлаш учун керакли ҳужжатлар олинган.

Xiaomi Mi 9S моделининг оригинал Mi 9’дан фарқларига келсак, у Qualcomm Snapdragon 855 Plus процессорига, 45 ваттлик усулда қувватланувчи 4000 мА/соатлик аккумуляторга, 2K форматли экранга ҳамда камерасида оптик барқарорлаштириш тизимига эга бўлади.

Шу кунгача глобал савдога чиққан аксарият Xiaomi телефонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 670 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Black Shark дегани – фақат смартфон эмас: Xiaomi геймерлар учун махсус повербанк чиқарди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!