Xiaomi Mi 9T Pro'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Xiaomi Mi 9T Pro'нинг тақдимот санаси маълум бўлди

Xiaomi'нинг Мi 9T (Redmi K20 номи билан ҳам танилган) смартфони баъзи бозорларга (жумладан, Европага ҳам) етиб келди. Mi 9T Pro (К20 Про номи билан ҳам танилган) эса ҳали расман намойиш қилинмаган. Бироқ вазият бир неча кундан кейин ўзгаради, сабаби ушбу смартфоннинг тақдимот санаси аниқ бўлди.

Xiaomi'нинг Нидерландиядаги офиси Facebook'да маълум қилишича, Mi 9T Pro расман 20 августда тақдим қилинади. Постда хабар берилган тақдимот Бенилюкс давлатлари: Бельгия, Нидерландия ва Люксембурглар учундир. Одатда, бир ҳудуд учун смартфон намойиш қилган Xiaomi бошқа манзиллардаги мижозларини ҳам узоқ куттириб қўймайди. Демак, қурилма бошқа давлатларда ҳам 20 августдан қисқа муддат ўтиб пайдо бўлади. 

Нидерландияда бир неча кун олдин қурилманинг олдиндан буюртмаси бошланди. Смартфоннинг 6/64ГБ лик версияси 429 евро, 6/128ГБ талқини эса 479 евро бўлиши кутилмоқда. 

Телефоннинг ҳар икки версияси ҳам қизил, оқ ва қора рангларда бўлиши, қимматроқ тоифаси эса кўк рангда ҳам тақдим қилиниши керак.

ЎҚИНГ: 16 август куни Redmi K20 билан боғлиқ қандайдир воқеа юз беради...

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!