Xiaomi Mi 9T тақдимотдан бир ҳафта аввал сотувга чиқди – аниқ нархлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  6229
  •  07.06.2019 09:16

Xiaomi Mi 9T тақдимотдан бир ҳафта аввал сотувга чиқди – аниқ нархлари билан танишинг!

Xiaomi компаниясининг ҳамёнбоп Redmi K20 ҳамда Redmi K20 Pro смартфонлари тақдим этилгач, глобал бозорга бошқа ном остида чиқарилиши маълум бўлганди. Terabayt.uz сайтида уларнинг турли техник хусусиятлари ва ҳатто биринчи «жонли» расмлари ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi Mi 9T ва Mi 9T Pro кейинги ҳафтадаёқ чиқяпти, лекин улар Redmi K20 ва K20 Pro каби арзон эмас!

Қизиғи шундаки, Xiaomi расман тасдиқлаганидек, Mi 9T моделлари ҳали 12 июнда намойиш этилади, аммо улар аллақачон сотувга чиқибди! Gizchina нашрининг ёзишича, ишлаб чиқарувчининг ҳамкори бўлмаган Филиппин дўконларида Xiaomi Mi 9T сотилаётган экан.

Хабарга кўра, 6/64 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга Xiaomi Mi 9T смартфони 377 АҚШ долларига тенг нархда таклиф этилмоқда. Унинг икки карра катта доимий хотирага эга талқини учун эса 396 доллар сўрашяпти.

Бу смартфонларнинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ, бу борадаги янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатиб боринг. Аллақачон сотувга чиққан айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса 590 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi олд камераси экран остига яширилган дунёдаги илк смартфонни «жонли» видеода ишлатиб кўрсатди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.