Xiaomi Mi A2 Geekbench’да ҳам «кўринди» – у эртагаёқ намойиш этилиши мумкин!

  •   DiMaX
  •  1684
  •  11.06.2018 17:59

Xiaomi Mi A2 Geekbench’да ҳам «кўринди» – у эртагаёқ намойиш этилиши мумкин!

Digit нашри яқинда, Xiaomi ходимининг берган маълумотларига таяниб, компания ишлаб чиқараётган маҳсулотлар рўйхатида Xiaomi Mi A2 йўқлигини таъкидлаган эди. Аммо «хитойча Apple» бу қурилмасини барибир савдога тақдим этадиган кўринади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi A2 тўхтатилади, аммо...?

Шу кунларда машҳур бунчмарк сервиси – Geekbench базасида Mi A2 смартфони текшириб кўрилгани аниқланди. Унинг базасида сақланиб қолган маълумотларга кўра, мазкур девайс Snapdragon 660 процессори ҳамда 4 гигабайтлик тезкор хотирага эга. У якка ядроли синовда 1630 очко, кўп ядроли тестда эса 4657 очко тўплашга эришган.

Android 8.1 операцион тизим талқини бошқаруви остида ишловчи мазкур смартфон ўзининг аппарат платформасига кўра яқинда тақдим этилган Mi 6Х моделидан фарқланмайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 6X (Mi A2) расман тақдим қилинди

Хўш, унда нега мазкур модел ҳам Mi 6X билан бирга намойиш этилмади экан? Эҳтимол, уларнинг ўзаро фарқлари фақат аппарат қисмидагина эмасдир, демоқда кузатувчилар. Масалан, Mi A2 смартфонида камералар бошқачароқ, экрани каттароқ бўлиши мумкин-ку.

Буларга ойдинлик киритишга ҳам кўп вақт қолгани йўқ. Чунки, тахминларга қараганда, хитойлик корпорация ўзининг Mi A2 моделини ҳам эртага – 12 июнь куни, Redmi 6 гаджети билан бирга расман тақдим этиши мумкин.

«Хитойча Apple»нинг аллақачон савдога чиқарилган аксарият смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан, бир йиллик расмий кафолати билан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: 820 000 сўмдан бошланган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 11 июнь) – Terashop.uz’даги харидингиз Ўзбекистон бўйича етказиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.