Xiaomi Mi Band 3’ни ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  1027
  •  02.05.2018 17:56

Xiaomi Mi Band 3’ни ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» томоша қиламиз!

«Хитойча Apple»нинг учинчи авлод смарт-билагузуги – Xiaomi Mi Band 3 ҳақида турли маълумотлар чиққан бўлса-да, уни шу пайтгача «жонли» кўрсатишмаган эди. Фақатгина битта ҳолатда, тасодифан олинган расмлардагина бу гаджетга кўзимиз тушган.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари қўлида Mi Band 3 билан «қўлга тушди»!

Бугун эса Weibo тармоғи саҳифаларида ушбу қурилманинг биринчи жонли фотосурати пайдо бўлди. Уларда Mi Band 3 ишлаётган ҳолида – экрани ёқиқ ҳолатда акс этган.

Агар Mi Band 2 моделида трекер дисплейи силикон тасмача корпуси юзасидан бироз чуқурроқ турган бўлса, учинчи авлод «ақлли» билагузукда аксинча – трекер тасмачадан бўртиброқ чиқиб турибди. Буниси эса яхши эмас – экрани бирор нимага тегиб кетиб чизилиши, қирилиши осон. Зеро, суратга кўра, у ҳимоя ойнаси билан қопланмаган.

Шунингдек, трекер ўлчами ҳам олдингисига нисбатан каттароқ кўринади, демак, унга эски тасмачалар тўғри келмайди.

Суратдан англашилишича, Xiaomi Mi Band 3 билагузугининг OLED-экрани аввал тахмин қилинганидек рангли эмас, балки олдингидек монохром экан. Дисплейда сана, вақт ва яна бир қатор кўплаб маълумотлар акс этган. Ушбу дисплей сенсорли бўлиши ҳамда ишоралар орқали бошқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 3 сенсор экранли бўлиб, ишоралар билан бошқарилади (+видео)

Xiaomi Mi Band 3 моделида кутилаётган асосий янгиликлардан бири – смарт-браслетнинг ўзида NFC модули бўлишидир. Бу функция Google Pay, Mi Pay ҳамда AliPay мўлов тизимлари билан ишлашда қўлланади.

Янги билагузук фойдаланувчилари унинг ёрдамида ўз пульсларини кузатиб боришлари, қадамларини ҳисоблашлари, босиб ўтилган масофани аниқлашлари ва бошқа кўплаб маълумотларни тўплашлари мумкин. Шунингдек, Mi Band 3 ўз эгасининг уйқу ҳолати ҳақидаги маълумотларни ҳам тўплай олади ва яхши кайфиятда уйғота олувчи «ақлли» будильникка эга.

Mi Band 3 шу йилнинг 23 май куни, Xiaomi’нинг навбатдаги флагман смартфони тақдимот маросимида расман намойиш этилиши кутилмоқда. Унинг олдинги «авлод»и – Mi Band 2 эса Ўзбекистонда ҳам тегишли кафолат билан расман савдога чиқарилган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилувчи Xiaomi смартфонлари ва бошқа гаджетлари нархлари (2018 йил 28 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!