Xiaomi Mi Band 3 сотувга чиқди – барча хусусиятларини билиб олинг ва унга буюртма беринг!

  •   DiMaX
  •  5709
  •  06.06.2018 13:55

Xiaomi Mi Band 3 сотувга чиқди – барча хусусиятларини билиб олинг ва унга буюртма беринг!

«Хитойча Apple» шу йилнинг 31 май куни компаниянинг саккиз йиллигига бағишлаб ўтказган анжуманида ўзининг бир қатор янги гаджетларини намойиш этди. Шулар орасида «сувдан қўрқмайдиган» Xiaomi Mi Band 3 «ақлли» билагузаги ҳам бор.

ЎҚИНГ: Миллионлаб инсонлар кутган Mi Band 3 тақдим қилинди

Қуйида мазкур смарт-браслетнинг техник хусусиятларини кўриб чиқамиз:

  • Мос келиши: Android 4.4 ҳамда iOS 9.0 ва шулардан юқори талқинлар;
  • Симсиз уланиш: Bluetooth 4.2 BLE;
  • Экран диагонали: 0,78 дюймлик oled-дисплей;
  • Дисплейнинг тасвир аниқлиги: 128х80 пикселли;
  • Аккумулятор сиғими: 110 мА/соат;
  • Аккумулятор тури: литий-ионли полимер;
  • Кирувчи ток кучланиши (зарядлашда): DC 5.0V;
  • Кирувчи ток кучи (максимум): 250 мА/соат;
  • Автоном ишлаш вақти: 20 кун;
  • Корпус материали: пластик;
  • Корпус муҳофазаси: 5ATM / IP68;
  • Корпус ўлчамлари: 17,9х46,9х12 мм;
  • Датчиклари: гироскоп, акселерометр, пульсометр;
  • Тасмача материали: термопластик эластен;
  • Тасмача узунлиги: 247 мм;
  • Узунликни созлаш: 155 дан 216 мм.гача;
  • Тасмача билан биргаликдаги вазни: 20 грамм;
  • Ишлаш ҳарорати: -10°C ~ 50°C.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари қўлида Mi Band 3 билан «қўлга тушди»!

Аввал ҳам маълум қилганимиздек, Xiaomi Mi Band 3 июнь ойидаёқ Хитойда савдога чиқди, фақат бу – мазкур спорт браслетининг оддий талқинидир. Унинг махсус – NFC модулига эга талқини эса сентябрдан савдога қўйилади. Ушбу фарқидан ташқари, ҳозирдан сотиб олиш мумкин бўлган оддий талқини хитойча прошивкага эга. Шундай бўлса-да, унда рус, инглиз, испан ва португал тиллари ўрнатилган.

Хитойлик тадбиркорлар аллақачон Xiaomi Mi Band 3 смарт-билагузугини онлайн савдо платформаси орқали сотувга қўйиб улгуришган. Унинг нархи 35 АҚШ долларидан бошланади, бу эса тахминан 280 000 сўмга тўғри келади. Мазкур замонавий гаджетнинг видео ва суратлари ҳамда бошқа хусусиятлари билан янада батафсил танишиш ҳамда унга буюртма бериш учун ушбу ҳавола орқали тегишли саҳифага ўтишингиз мумкин.

Мазкур «ақлли» билагузук жамланмасида трекер капсуласи ва унинг тасмачаси, махсус қувватлаш кабели ҳамда фойдаланиш йўриқномаси (хитойчада) мавжуд. Хитойча прошивкали ҳамда NFC модулисиз Xiaomi Mi Band 3 смарт-браслетини 280 000 сўмга олиш учун Ўзбекистондан ҳам буюртма бериш мумкин.

Агарда онлайн савдо борасида тажрибангиз етарли бўлмаса ёки бу борада бирор муаммога дуч келишдан чўчисангиз, у ҳолда бизнинг кўмагимизга таянишингиз ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!