Xiaomi Mi Band 4 илк «жонли» суратларда: ичини ҳам очиб кўрсатишди!

  •   DiMaX
  •  2729
  •  03.05.2019 16:20

Xiaomi Mi Band 4 илк «жонли» суратларда: ичини ҳам очиб кўрсатишди!

«Хитойча Apple» ўтган йили май ойининг сўнгида Mi Band 3 фитнес-билагузугини тақдим этганди. Жорий йилнинг апрелида эса унинг тўртинчи авлоди Bluetooth SIG сертификациясидан ўтган.

ЎҚИНГ: Mi Band 3 «кушандаси» – NFC модулли Honor Band 4 «жонли» суратларда!

Энди эса Mi Band 4 фитнес-трекери Тайваннинг NCC агентлиги маълумотлар базасида пайдо бўлди. Ташкилотнинг сайтида ушбу гаджетнинг ҳар томонлама олинган «жонли» суратлари чиққан.

Жаҳонда энг оммабоп фитнес-трекернинг тўртинчи авлоди Mi Band 3 моделидан кам фарқ қилади. Асосий фарқи – сенсор тугмачанинг ўйиқ ҳолда эмаслигидир – унинг ўрнида кичкина бир белгича мавжуд.

Mi Band 4 экранининг ўлчами ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ, аммо ташқи кўринишидан у ўз «аждод»идаги дисплей билан бир хил. Капсуланинг орқа томонида одатдагидек, юрак уриши датчиги кўзга ташланади.

ЎҚИНГ: Ўгай отанинг қотиллигини аниқлашда Fitbit смарт-билагузуги ёрдам берди

Бугина эмас – ҳатто Xiaomi Mi Band 4 ичини очиб, қисмларини кўрсатган ҳолда ҳам расмга олишган:

Xiaomi’нинг барча тақилувчи девайсларини Huami тайёрлаб беришидан хабарингиз бўлса керак; Mi Band 4 ҳам шу компания томонидан терилмоқда. Техник таъминотига келадиган бўлсак, Mi Band 4 модели Bluetooth 5.0 Low Energy технологиясини қўллаб-қувватлайди. Xiaomi уни икки хил версияда ишлаб чиқаради: биттаси NFC модулли бўлиб, фақат маҳаллий бозорга чиқарилади, иккинчиси глобал бозорга чиқади, аммо у контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини берувчи NFC чипидан маҳрум этилган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Ўзбекистонда ҳам алоқасиз тўлов тизими ишга тушди – HUMO карталарининг биринчи эмиссияси!

Суратларда Xiaomi Mi Band 4 билан бирга, унинг қувватлаш станцияси ҳам кўрсатилган ва у аввалгиларидан фарқ қилади. Унга трекер капсуласининг учини тиқиб эмас, балки бутунича киритиб қўйиб қувватланади:

Xiaomi’нинг тўртинчи авлод фитнес-билагузуги ҳақида ҳозирча бошқа маълумотлар йўқ, аммо у шу ойнинг охирида тақдим этилиши мумкин. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса компаниянинг сўнгги – Mi Band 3 фитнес-трекерини 250 000 сўмга сотиб олиш имкони бор. Унинг олдинги авлоди – Mi Band 2 моделини эса атиги 199 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Тез ухлаб қолиб, тиниқиб уйғонишга ёрдам берувчи «ақлли» билагузук (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!