Xiaomi Mi Band 4C тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

  •   DiMaX
  •  631
  •  06.07.2020 15:29

Xiaomi Mi Band 4C тақдим этилди: сиз уни «танийсиз»!

«Хитойча Apple» ўзининг Mi Band 4C ақлли билагузугини Mi Band 5 билан бирга намойиш этилиши айтилган, аммо тақдимот рўйхатида у бўлмаган эди. Аввалроқ эса бу фитнес-браслетнинг сурати ва хусусиятлари компания расмий сайтида ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Mi Band 5 олмай туринг – янада арзон Mi Band 5 Lite ва кучли Mi Band 5 Pro ҳам чиқади!

Компания бугун – 6 июль куни Малайзияда ушбу маҳсулотини расман тақдим этилди, аммо у буткул янги маҳсулот эмас экан. Аниқроғи, Mi Band 4C дегани аслида апрелнинг бошида намойиш қилинган ақлли билагузук – Redmi Band моделининг клони бўлиб чиқди.

Redmi брендининг илк фитнес-трекери 14 долларга баҳоланган бўлса, унинг клони бўлмиш Mi Band 4C учун Малайзияда 23 долларга тенг нарх белгиланган. Лекин, айтиб ўтиш керакки, бу – глобал версиядаги аксессуардир.

Аниқки, расман Redmi Band сотувга чиққан ёки энди чиқадиган мамлакатлар бозорларига Xiaomi Mi Band 4C тақдим этилмайди. Рангдор экранли ушбу смарт-билагузукнинг хусусиятлари билан мана бу хабаримизда батафсил танишиб чиқиш мумкин.

ЎҚИНГ: Mi Band 4 арзонлашди, Mi Band 5 эса энди глобал версияда чиқади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!