Xiaomi Mi CC9 Pro Хитойдан бошқа бозорларга Mi Note 10 сифатида чиқарилади

Xiaomi Mi CC9 Pro Хитойдан бошқа бозорларга Mi Note 10 сифатида чиқарилади

Xiaomi бешта камерали Mi CC9 Pro смартфонини 5 ноябрь куни тақдим қилиши маълум қилиб, 108 мегапикселли камерага эга ушбу девайсда олинган расмларни ҳам улашди. 

Модел рақами M1910F4E бўлган қурилманинг техник жиҳатлари рўйхати эса TENAA сайтида бугун эълон қилинди. Сайтдаги маълумотларга қараганда, қурилмага ўта катта, яъни 5, 170 мА/соатли аккумулятор ўрнатилган. 

Лекин смартфон фақтагина Хитойда CC9 деб юритилади. Сал илгарироқ, Xiaomi Facebook’даги саҳифасида бешта камерали Xiaomi Mi Note 10 смартфонини яратганини ёзган эди. Шунинг учун, қўрқмасдан айтишимиз мумкинки, CC9 Pro ва Mi Note 10 аслида битта телефон. Mi CC9 Pro/Mi Note 10 6/8/12ГБ оператив хотира ва 64/128/256ГБ хотира омборига эга бўлади. 108МП камерали смартфон уч хил вариантда тақдим қилинар экан, нархлар ҳам уч хил бўлиши керак. Оптик зум эса 5х бўлади. 

Асосий процессорнинг ишлаш тезлиги 2. 2 GHz’га тенглигини ҳисобга олиб, ушбу смартфонга CPU сифатида Snapdragon 730G қўйилган, деб тахмин қиляпмиз. Саккиз ядродан иккитаси 2. 2 GHz’ли Kryo 470 Gold бўлса, қолган олтитаси 1. 8 GHz’ли Kryo 470 Silver’дир. Худди шундай конфигурацияли Qualcomm процессори ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бу миш-миш тўғри маълумот кўринади. Бундай техник жиҳатларга эга смартфоннинг ҳажми ҳам катта бўлишини кутган бўлсангиз керак, бироқ янги қурилма Pro бўлмаган Mi CС9 билан ҳажм борасида бир хил: 157. 8 х 74. 2 х 9. 67 мм. Вазни эса 208 грамм. 

ЎҚИНГ: Xiaomi'дагилар Mi CC9 Pro'да олинган тасвирларни улашди. Асосий эътибор зумга қаратилган

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!