Xiaomi Mi М365 самокати билан ёз ўтади соз! (+видео)

Xiaomi Mi М365 самокати билан ёз ўтади соз! (+видео)

Мi M365 самокати 2018 йилги r/Electric Scooter сўровномаси натижаларига кўра, фойдаланувчилар томонидан йилнинг энг яхши электрли самокати, дея эътироф этилган.

47 нафар мутахассис эса унга 5 балли шкалада 4.5 балл қўйган. Бу кўрсткич билан қурилма ўзидан нисбатан қиммат турувчи Dualtron ULTRA ва Spider самокатларидан кейинги учинчи ўринни эгаллаган.

M365'нинг бундай юқори баҳоланишига ажабланмаса ҳам бўлади. Қурилма эгалари маҳсулотни ўта чидамли эканлиги учун қадрлашади. Бундан ташқари, самокат ўзининг орқа диск тормози, пнеуматик (ҳаво билан тўлдирилувчи) шинаси ва Bluetooth орқали бошқариш функцияси билан бошқалардан ажралиб туради.

Техник маълумотлар:

Ишлаб чиқарувчи: Xiaomi (Хитой)

Вазни: 12 кг

Буклангандаги ўлчамлари: 109 х 43 х 48 см

Мотор қуввати: 250 ватт

Максимал тезлиги: 25 км/соат

Бир қувват билан максимал ҳаракатланиш масофаси: 30 км

Аккумулятор сиғими: 280 ватт/соат

Қувватланиш давомийлиги: 5 соат

Йўловчининг максимал вазни: 100 кг

Тормоз тури: олд: электрон w/ABS; орқа: диск

Шина тури: пнеуматик 

Аввалдан ўрнатилган олд ва орқа чироқлар: бор

Сувга чидамлилик: йўқ 

Нархи: 4 195 000 сўм (сотиб олиш)

Кафолат: 12 ой

Тормоз

Xiaomi Mi M365 самокатига орқа диск тормози ўрнатилган. Бу энг яхши тормоз тизими ҳисобланиб, компания сўраётган нарх учун жуда ҳам арзирли функциядир. Сабаби бундай тормозлар, кўпинча, қиммат нарх тоифасидаги самокатларга ўрнатилади, холос. Мi M365'да тўхташга ёрдам берувчи регенератив олд тормоз ҳам ўрнатилган. Шундай қилиб, умумий тормоз тизими аъло даражада ишланган ва бошқа самокатларга ҳам буни иккиламасдан ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин.

Мотор

Самокатга 250 ваттли доимий токда ишловчи чўткасиз мотор ўрнатилган. У максимал 500 ватт қувват ишлаб чиқара олади.

Тезланиш ва максимал тезлик

Мотор қурилмага максимал 25 км/соат тезликка чиқиш имконини беради. Тезланиш, макимал тезлик ва қияликка кўтарилиш функциялари аввалдан ўрнатилган модификация тизими орқали янада оширилиши мумкин. Тўғри, модификация аккумулятор қувватининг кўпроқ сарфланиши ва бу билан бир қувват билан ҳаракатланишнинг максимал масофасини қисқартириши мумкин. Бироқ аксарият фойдаланувчилар бу камайиш атиги, тахминан, 10% эканлиги ва бу оширилган функционалликка нисбатан анчагина қуйи даражада эканлигини таъкидлайди.

Максимал ҳаракатланиш масофаси

Энг яхши муҳитда минилганда, самокат тўлиқ қувват билан 30 километр масофагача ҳаракатлана олади. Биздаги маълумотларга кўра эса, фойдаланувчиларнинг аксариятида тўлиқ қувват кўпинча 21 км гача етади.

Экспертлар (73 кг вазнли йўловчи билан макслимал тезликда) тажриба ўтказиб кўрганларида эса аккумулятор қуввати 23 км масофа босиб ўтишга етган.

Қувватлаш

Аккумулятор 0% дан 100% га тўлиқ қувватланиши учун 5 соат етарли. 

ЎҚИНГ: Оммалашган Xiaomi ҳақида оммалашмаган маълумотлар

Миниш сифати

M365'нинг 8“ пнеуматик шиналари билан самокатда қулай учиш мумкин. Нотекис юзада ҳам йўл юзидаги ўрта ҳажмли чуқурликларда силкинишларсиз ҳаракатлана оласиз.

Дизайн ва конструкция сифати

Умуман олганда, Мi M365 ҳозирда сотувда мавжуд энг нафис ва чиройли ишланган самокаткардандир. Рамаси яхши пайвандланган чок; содда бошқарув; мустаҳкам, сирғанмайдиган ҳайдовчи панелидан иборат. M365 осон йиғилади. Дизайн шундай ишланганки, самокат букланганда қурилманинг бутун оғирлиги букланувчи бўғимга тушишмайди ва унга ортиқча босим бўлишининг олдини олади.

Қурилманинг ўзида дисплей бўлмасада, Bluetooth воситасида бошқарилувчи илова билан барча маълумотларни кузатиб бориш мумкин. Остки рама ғилдирак ўқидан бироз пастда жойлашгани боис раманинг ердан баландлиги <4“ га тенг. Шу сабабдан самокатда учаётганда тошли юзада ҳаракатланишда эътиборли бўлиш керак.

Чироқлар

Тунда хавфсиз ҳаракатланиш учун M365'га ҳам олди, ҳам орқа чироқлар ўрнатилган. Узоқроқ масофани ёритиши учун олд чироқ юқорироққа жойлаштирилган. Кичикроқ орқа чироқ эса қуйироқда ўрнатилган. Афсуски, ҳар иккала ёритқич ҳам йўлни мақтарли даражада ёритмайди. Агар самокатни тез-тез қорунғу пайтда минсангиз, хавфсизлик мақсадида қўшимча чироқлар ўрнатишингизни маслаҳат берган бўлардик. 

Руль

Ишлаб чиқарувчилар руль дизайнига алоҳида эътибор беришган. Рулинг ўнг томонида бош бармоқ билан бошқарилувчи бурилиш тезлатгичи бўлса, чап томондан эса ҳам регенерартив мотор тормозини, ҳам механик тормозни назорат қилувчи қўл тормози ўрин олган. Огоҳлантирувчи қўнғироқ ҳам чап томонни “уй қилган“. Ўртада аккумулятор қувватини кўрсатувчи тўртта LED чироқ ўрнатилган. Қувват тугмаси эса чироқларни ўчириб-ёқишга ҳам хизмат қилади.

Тезлик, босиб ўтилган масофа ва самокат ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар компания ва учинчи томоннинг иловалари билан назорат қилиб борилиши мумкин. Иловани юклаш учун бу ерга босинг. Смартфонингиз орқали маълумотларни назорат қилиб бориш жуда ҳам яхши жиҳат, аммо самокатни минаётганингизда телефон дисплейининг доимий ишлаб туриши унинг қувватсизланишига сабаб бўлади. Самокатнинг ўзига спидометр, одометр ва аккумулятор қуввати ҳақида батафсилроқ маълумот берувчи содда дисплей ўрнатилгани, бизнингча, мақсадга мувофиқроқ бўларди.

Олиб юришга қулайлиги

Xiaomi Mi M365 самокати енгил ва олиб юришга қулай. Қурилма 12 кг тош босади. Олиб юриш осонроқ бўлиши учун Xiaomi'дагилар уни анчайин қулай: 109 х 43 х 48 см ҳажмда буклана оладиган қилиб ишлашган. Лекин руль букланмайди; букланганда қурилма ҳажмини янада қисқартириш мумкин бўлар эди. Шундай бўлса ҳам, самокатни автобус/метрода олиб юришда, машинанинг орқа капоти ёки стол остига жойлаштиришда ҳеч қандай муаммо юзага келмайди.

Xiaomi Mi M365'га муқобиллар

• Арзонроқ муқобил:

M365'нинг нархи сиз учун ҳамёнбоп эмас, лекин электрли самокат олмоқчимисиз? Унда Gotrax GXL Commuter ҳақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Бу самокатнинг бир қувват билан максимал ҳаракатланиш масофаси M365'никидан камроқ, лекин Gotrax GXL'да ҳам пнеуматик шиналар ва диск тормози мавжуд. 

Юк сиғими кўпроқ муқобил:

Худди шу нарх тоифасидаги Swagtron Swagger 5 самокати 150 кг юк кўтара олади.

Максимал ҳаракатланиш масофаси кўпроқ муқобил:

Бу нарх тоифасида максимал ҳаракатланиш масофаси Мi M365'никидан кўпроқ бўлган бошқа самокат мавжуд эмас. Агар бир қувват билан кўпроқ масофа юришни хоҳласангиз, шунга мос қийматда тўлашингизга тўғри келади: масалан, қимматроқ тоифа Zero 8 қурилмаси 45 километргача юра олади.

Хулоса

9.6балл

Дизайн

Вазн

Букилувчанлик

Нарх

Чидамлилик

Юк сиғими

Панель баландлиги

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Terashop.uz 4 195 000 сўм Сотиб олиш

 Афзаллиги

  • Содда дизайн
  • алюминий қоришмадан ишланган конструкция
  • Супер қулай даражада букланиши
  • Ҳам олд дискка
  • ҳам орқа дискка тормоз ўрнатилган
  • 280 ватт/соатли 18650 мА/соат сиғимга эга аккумулятор
  • Аккумулятор вазни ҳам қўшиб ҳисобланганда 12 кг тош босади.

 Камчилиги

  • Максмимал юк кўтара олиш сиғими 100 кг холос
  • Остки панелнинг ердан баландлиги жуда паст
Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.