"Мобил кинотеатр" -- Mi Max 3 тақдим қилинди!

Xiaomi бир фурсат аввал ўзининг навбатдаги авлод "мобил кинотеатри" -- Xiaomi Mi Max 3 моделини Хитойда тақдим қилди. Янги смартфон 18:9 ўлчамли дисплейи, Snapdragon 636 процессори, 5500 мА соат ток сиғимли аккумуляторга эга бўлган.

Xiaomi Mi Max 3 корпуси металлдан тайёрланган. Корпус орқасида бармоқ изи сканери ўрнатилган.

6.99 дюймли Xiaomi Mi Max 3 дисплейининг пикселлар сиғими Full HD+. Девайс 1.8 Ггц частота интервалида ишлайдиган 8 ядроли чипсет бошқарувида фаолият кўрсатади. Ундаги тезкор хотира сиғими 4 ёки 6 гигабайтли. Шунга мувофиқ, доимий хотира сиғими 64 ёки 128 гигабайтли.

Икки SIM картали Xiaomi Mi Max 3 Android 8.1 (Oreo) тизимида ишлайди.

Xiaomi Mi Max 3 моделининг камера имкониятлари ҳам ёмон эмас -- бош камера қўш сенсорли. Ундаги 12 мегапикселли бош сенсор учун Sony IMX363 танланган, 1.4µm пиксел ўлчамли бу сенсорга f/1.9 стандартли ёруғлик тақсимлагич танланган. Бош камерадаги ёрдамчи сенсор 5 мегапикселли. Бош камерада Dual PD focus, LED фоточақноқ жорий қилинган.

Олд камера 8 мегапиксел аниқлигида сурат олади ҳамда бу камера ҳам LED фоточақноққа эга бўлган.

Шунингдек, девайс камерасига хос жиҳатлар қаторида "сунъий ақл"ни айтиш мумкин. Мисол учун, "ақлли камера" 206 хил манзара ва саҳнани фарқлай олади ва шунга кўра уларни сифатли сурат олиш бўйича ўз-ўзини автоматик равишда созлайди. Олд камера эса фойдаланувчи қиёфасига кўра, смартфонни блокировкадан чиқаради.

Xiaomi Mi Max 3 моделининг алоқа имкониятлари ҳам кенг: девайс 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (2.4 / 5GHz) MIMO, Bluetooth 5, GPS + GLONASS тармоқларида ишлайди, унга замонавий USB Type-C порти ўрнатилган.

5500 мА соат ток сиғимига эга аккумулятор эса Qualcomm Quick Charge 3.0 технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Mi Max 3 моделининг техник жиҳатлари:

Экран: 6.9 дюймли (2160 x 1080 пикселли), Full HD+ сиғимли, 18:9 нисбатли, IPS матрицали, 2.5D қайрилма ҳимоя ва безак шишаси билан қопланган, контраст нисбати - 1500:1, NTSC маконидаги ранг қамрови - 84%;

Процессор: 1.8 Ггц частотали, 8 ядроли Snapdragon 636, маълумотларни қайта ишлаши - 14 нанометрли техник жараён, видео карта - Adreno 509;

Хотира: 4 Гб оператив (LPDDR4x) ҳамда 64 Гб доимий (eMMC 5.1) ёки 6 Гб оператив (LPDDR4x) ҳамда 128 Гб доимий (eMMC 5.1);

Операцион тизим: Android 8.1 (Oreo) тизимининг ўзлаштирилган талқини;

Икки SIM-картали: (nano / nano + microSD);

Бош камера: қўш сенсорли - 12 Мп бош сенсор (Sony IMX363, 1.4µm пиксел ўлчамли, f/1.9 апертурали, Dual PD фокус тизими, LED фоточақноқ) ҳамда 5 Мп ёрдамчи сенсор;

Олд камера: 8 мегапикселли, LED фоточақноқ, 1.12μm пиксел ўлчамли, f/2.0 апертурали;

Аудио туйнук: 3.5 мм анъанавий;

Ўлчамлари: 176.15×87.4×7.99 мм; Вазни: 221 грамм;

Алоқа имкониятлари: Dual 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11ac (2.4 / 5GHz) MIMO, Bluetooth 5, GPS + GLONASS, USB Type-C;

Аккумулятор: 5500 мА соат, Quick Charge 3.0;

Қўшимча: бармоқ изи сканери, инфра-қизил сенсор ҳамда бошқа сенсорлар;

Xiaomi Mi Max 3 метеорит-қора (жилодор), тилла ранг ҳам тўқ кўк рангли корпусларда ишлаб чиқарилади. Унинг бошланғич талқини Хитойда (4/64 Гб хотира) 252 АҚШ доллари, юқори талқини (6/128 Гб хотира) 296 АҚШ долларидан 20 июлдан сотувга чиқарилади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.