Xiaomi Mi Max Prime – катта экранли хитойлик “паҳлавон”

Xiaomi Mi Max Prime – катта экранли хитойлик “паҳлавон”

Хитойнинг Xiaomi компанияси ортиқча шов-шувларсиз шу йилнинг май ойида тақдим этилган Xiaomi Mi Max телефонининг кучайтирилган версиясини намойиш қилди. Xiaomi Mi Max Prime номли модель ўтмишдошига қараганда илғорроқ процессор ва кўпроқ оператив хотирага эга бўлди.

Фаблет тўлиқ металл корпус билан ўралган, бармоқ изи сканери билан жиҳозланган. У 6,44 дюймли Full HD форматидаги экран, фазали автофокус ва икки рангли чақноқ билан таъминланган 16 МПли камерага эга. Олд камера сенсорининг аниқлиги 5 МПни ташкил қилади.

Xiaomi Mi Max Prime саккиз ядроли Snapdragon 652 процессорида ишлайди, унга 4 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира (сотув минтақасига қараб доимий хотира ҳажми фарқ қилиши мумкин) ўрнатилган. “Девкелбат” смартфон 4850 мА/ст сиғимидаги аккумулятордан қувватланади. У MIUI 8 интерфейсидаги Android 6.0 Marshmallow дастурида фаолият кўрсатади.

Модель $300 атрофида сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!