Xiaomi Mi MIX 2'ни рекорд даражада арзонлаштирди

Xiaomi Mi MIX 2'ни рекорд даражада арзонлаштирди

Xiaomi компаниясида ажойиб анъана мавжуд --
бренд доимо янги смартфонларини тақдим этиш арафасида аввалги моделлар баҳосини анча-мунчага арзонлатиради.

Компания айни пайтда янги смартфонни тақдим этиш тадоригини кўрмоқда. Шу йилнинг 27 мартида тақдим этилиши кутилаётган Xiaomi Mi MIX 2S кучли 8 ядроли Snapdragon 845 чипига эга бўлади. Бу девайс қўш сенсорли бош камерага эга бўлади.
Xiaomi бугун шу вақтга қадар энг қимматбаҳо ҳисобланган Mi MIX 2 моделини арзонлаштирди. Бу ҳам янги модел тақдимотига оз қолганини исботлайди.

2017 йилнинг сентябрида тақдим қилинган Mi MIX 2 модели 800 юанга арзонлаштирилди, яъни $127 АҚШ долларига.

Xiaomi Mi MIX 2 моделини шу кунгача Хитойда 4690 юандан харид қилиш мумкин эди. Энди унинг баҳоси 3899 юанга, аниқроғи 615 АҚШ долларига. Бу нарх эвазига флагманнинг энг қиммат -- 8 Гб тезкор ва 128 Гб доимий хотирали талқинини сотиб олиш мумкин.

Илғор Qualcomm Snapdragon 835 платформаси, 6 Гб «оперативка» ва Adreno 540 видео-картаси, шунингдек, қизиқарли дизайни билан ўзига хос флагман шу кунларда энг яхши сотилаётган мобил алоқа воситаларидан бири.

Mi MIX 2 диагонали 5,99 дюйм, сиғими 2160x1080 пикселли, ўта юпқа ромли экранга эга бўлган. Олд ва орқа панел қайрилма ҳошияли. Янги авлод "ромсизи"да олд панелнинг 93 фоиз қисми экрандан иборат.

Смартфон 8 ядроли, частота тезлиги 2,4 ГГц бўлган Snapdragon 835 процессори билан янада кучли. 12 мегапикселли бош камера учун сезгир Sony IMX386 сенсори танланган. Олд камера эса 5 мегапикселли ва олд панел қуйисида жойлашган. Флагмандаги аккумуляторнинг ток сиғими 3400 мА соат.

Эслатиб ўтамиз, Mi MIX 2 моделининг нисбатан арзон, яъни 4/64 (қора) гигабайтли талқини юртимизда 3 850 000 сўмдан сотилмоқда.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!