Xiaomi Mi Mix 2s’нинг янги сурати чиқди – дизайни умуман ўзгача!

  •   DiMaX
  •  2386
  •  14.11.2017 17:24

Xiaomi Mi Mix 2s’нинг янги сурати чиқди – дизайни умуман ўзгача!

Бугун интернетда «хитойча Apple»нинг янги сурати тарқалди. Унда шу пайтгача бирорта смартфонда учрамаган дизайнни кўриш мумкин, деб ёзади TechnoCodex сайти.

Эсингизда бўлса, яқиндагина интернетда Xiaomi Mi Mix 2s дея таърифлаб, худди iPhone X’даги сингари, экранининг юқорисида камера ва бошқа датчиклар учун «ўйиқ» жой қолдирилган смартфон суратлари тарқатилган эди. Лекин кейинчалик аниқланишича, булар – икки ой аввал тақдим этилган Xiaomi Mi Mix 2 флагмани расмлари бўлиб чиққан. Фақат унга Android-смартфон экранини iPhone X дисплейи дизайнига ўхшатувчи XOutOf10 иловаси ўрнатилган экан.

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: iPhone X услубидаги Xiaomi Mi Mix 2s суратлари фейк бўлиб чиқди!

Энди эса, манбалар Mi Mix 2s моделининг янги суратини тарқатишган. Умид қиламизки, буниси энди ҳақиқатан ҳам шу смартфон бўлиб чиқади. 

Кўриб турганингиздек, мазкур девайсда олд камера оригинал тарзда жойлаштирилган. Экраннинг пастки роми эса, тахминан ён ромлар каби қалинликда.

Балки бу ҳам шунчаки бирор дизайнернинг фантазияси маҳсули бўлиб чиқар. Лекин нима бўлганда ҳам, агар Mi Mix 2s ростдан мана шу кўринишда бўлса, Xiaomi дизайн борасида катта қадам ташлаган, дейиш мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!