Xiaomi Mi Mix 3 чиндан ҳам Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли бўлади!

  •   DiMaX
  •  777
  •  23.10.2018 12:13

Xiaomi Mi Mix 3 чиндан ҳам Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли бўлади!

«Хитойча Apple» энг кутилган Mi Mix 3 флагманини 25 октябрда тақдим этиши маълум. Ушбу модел ҳақида бир-биридан қизиқ маълумотлар тарқалган, ҳатто расмий намойишидан аввал унинг савдоси ҳам бошланган.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ўта қиммат нархда сотувга чиқди, тағин Xiaomi унинг дизайни борасида алдаган экан! (+видео)

Янги флагманнинг бир қатор янгича технологияларни, инновацион ечимларни ўзида жамлаганидан хабаримиз бор. Xiaomi компанияси унинг «жонли» видео ва 5G тармоғида ишлаётган суратларини ҳамда расмий рекламасини эълон қилганидан хабарингиз бор. Аммо Mi Mix 3 «электрон юраги» қайси моделдаги процессор эканлиги масаласи ҳануз очиқ қолмоқда.

Weibo тармоғида эълон қилинган янги расмда эса бу саволга ойдинлик киритган. Фотосурат электроника маҳсулотлари дўкони олдида олинган – унда магазин «меню»си акс этган. Табиийки, унда ушбу ҳафтанинг асосий «таом»и – Mi Mix 3 флагманининг хусусиятлари «хўранда»лар эътиборига ҳавола этилган.

Кўриб турганингиздек, тахтада ушбу «таом»нинг «таркиб»и ёзилган ва унинг энг қизиқарли «масаллиғи» – Qualcomm компаниясининг энг зўр, янги авлод Snapdragon 855 процессоридир.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

Шу билан бирга, «меню»да янги «таом»нинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлашини ҳам таъкидлаб ўтишган. Аввалроқ Qualcomm компанияси биринчилар қаторида 5G-смартфон ишлаб чиқарувчилар орасида Xiaomi ҳам мавжудлигини тасдиқлаган эди. Демак, 25 октябрда тақдим этилаётган Xiaomi Mi Mix 3 бу борада биринчи гаджет бўлиши мумкин.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Xiaomi’нинг бир қатор русумлардаги смартфонлари, шу жумладан ўйинларга мослаштирилган Black Shark геймерофони ва Pocophone F1 арзон флагмани ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда. Уларга онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!