Xiaomi Mi Mix 3: энг инновацион флагман янги «жонли» суратларда!

  •   DiMaX
  •  2885
  •  20.08.2018 15:11

Xiaomi Mi Mix 3: энг инновацион флагман янги «жонли» суратларда!

Ҳали ромсиз экранли смартфонлар трендга чиқмасидан аввал, бунақа ечимни биринчилар қаторида «хитойча Apple» ўзининг Mi Mix флагманида қўллаган эди. Бугунга келиб ушбу туркумнинг энг янги – учинчи авлоди чиқиш арафасида.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3 янги суратда: ромсиз экран, шиша корпус ва USB Type-C порти!

Хўш, айни кунларда энг янги технологик ишланмалар маҳсули бўлмиш Oppo Find X ҳамда Vivo Nex сингари смартфонларга қарши Xiaomi ўзининг янги флагманида нималарни таклиф этмоқчи? Mi Mix 3 моделининг Weibo ижтимоий тармоғига жойланган янги «жонли» расмлари унинг дизайни ҳақида янада аниқроқ тасаввурлар беради.

Афтидан, Mi Mix 3 экрани корпус олд юзасининг 90 фоиздан кўпроқ қисмини эгаллайди. Зеро, дисплейнинг икки ёни ва тепасида билинар-билинмас ҳошиялар, пастида эса ўта юпқа ром мавжуд. Шунга кўра, смартфоннинг селфи-камераси корпуснинг юқори қиррасидан чиқадиган бўлиши ҳақиқатга ўхшаяпти.

Унинг орқа панелида жуфт модулли бош камерани кўрамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг энг ромсиз смартфони видеода: Vivo NEX инновацияларига эга!

Mi Mix 3 мазкур компаниянинг ҳақиқатан ўзгача флагман смартфони бўлиши кутилаётир: у Snapdragon 845 процессори, 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотирага эга.

Шу пайтгача «сизиб чиққан» маълумотларга қараганда, Xiaomi бу смартфонини 15 сентябрда расман тақдим этиши мумкин.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 янги «жонли» суратларда: сирли янги тугмача нима экан-а?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.