Xiaomi Mi Mix 3 – ностандарт экранли, рекорд тезкор хотирали ва илк 5G-смартфон! (+«жонли» ва янги суратлар)

  •   DiMaX
  •  2847
  •  18.10.2018 11:13

Xiaomi Mi Mix 3 – ностандарт экранли, рекорд тезкор хотирали ва илк 5G-смартфон! (+«жонли» ва янги суратлар)

«Хитойча Apple»нинг Mi Mix 3 флагмани жорий ойнинг ўртасида тақдим этилиши кутилаётганди, аммо бу намойиш кейинроққа қолдирилди. Шу орада мазкур смартфон ҳақида янги маълумотлар чиқмоқда.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 (Snapdragon 8150) процессорли илк смартфон Xiaomi Mi Mix 3 бўлиб, у 5G тармоғида ишлашини айтишмоқда!

Жумладан, Xiaomi Mi Mix 3 модели амалда бозорга тақдим этилаётган биринчи 5G-смартфон бўлади. Бу ҳақда компаниянинг Weibo ижтимоий тармоғидаги блогида маълумот эълон қилинган:

Ушбу суратдаги «5G» ёзуви қурилманинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлашини англатса, «10G» ёзуви унинг 10 гигабайтлик тезкор хотирага эга эканлигига ишора қилаётир. Демак, бу жиҳатдан ҳам Xiaomi Mi Mix 3 рекорд ўрнатяпти!

ЎҚИНГ: 5G-пойга: Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Mi Mix 3 смартфонида аллақачон 5G тармоғини ишлатиб кўрсатди! («жонли» сурат)

Xiaomi шундан кейинги иккита тизерида мазкур иккита жиҳатини расман тасдиқлаган:

Шунингдек, тармоқда Xiaomi Mi Mix 3 экранининг ҳимоя шишаси «жонли» акс этган сурат ҳам тарқалди:

Бундан ташқари, Xiaomi маркетинг бўлими раҳбари Цзан Чжиюань (Zang Zhiyuan) ҳам Weibo тармоғидаги ўз аккаунти орқали мазкур флагман дисплейига оид янги маълумотларни эълон қилган:

Унга кўра, Mi Mix 3 учун Samsung ишланмаси бўлган AMOLED-экран танланган. Xiaomi мазкур моделида илк бора ностандарт шаклдаги – томонлари ўзаро 19,5:9 нисбатли дисплей қўлламоқда. Унинг тасвир аниқлиги эса 2340х1080 пикселни ташкил этади. Таққослаш учун айтиб ўтиш мумкинки, Xiaomi Mi Mix 2S экрани томонлари 18:9 нисбатида, 2160х1080 пикселлидир.

ЎҚИНГ: Mi MIX 2S — "Малика"даги энг арзон кучли флагман!

Демак, Mi Mix 3 флагмани биринчи 5G-смартфон эканлиги, слайдер форм-факторидаги корпуси, рекорд даражадаги – 10 ГБлик тезкор хотираси ва ностандарт шаклли экрани билан тенгсиз қурилма бўлаётир. Шу пайтгача уни «жонли» суратлар ва видеоларда, ҳатто 5G тармоғида ишлатиб ҳам кўрсатишган. Унинг олд юзасини буткул эгаллаган дисплейнинг ўзига бармоқ изи сканери ҳам жойланган.

Mi Mix 3 модели билан бирга яна битта – Mi Note 4 (яна бир номи – Xiaomi LEX) фаблети ҳам намойиш этилиши айтилаётган эди. Ушбу иккала девайсда ҳам Xiao AI «ақлли» ёрдамчиси учун махсус тугмача ўрнатилмоқда. Демак, бу гаджетни ҳам 25 октябрга белгиланган ўша анжуманда кўрсатишса керак.

Xiaomi’нинг бир қатор ҳамёнбоп смартфонларини, шунингдек, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 моделини, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблетини ҳам Terashop.uz интернет-дўконимизда онлайн харид қилишингиз мумкин. Уларнинг барчаси бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Атиги 145 долларлик Xiaomi Mi 8C – ҳамёнбоп флагманнинг соддалаштирилган версияси ҳам тайёр!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!