Xiaomi Mi Mix 3 тақдимоти яқин – у Саноат вазирлигида сертификациядан ўтди!

  •   DiMaX
  •  1577
  •  22.08.2018 09:48

Xiaomi Mi Mix 3 тақдимоти яқин – у Саноат вазирлигида сертификациядан ўтди!

«Хитойча Apple»нинг энг кутилаётган флагмани – Mi Mix 3 ҳақидаги хабарлар, техник жиҳатлари борасидаги маълумотлар тобора кўпайиб бормоқда. Унинг ромсиз экранга ҳамда корпуснинг юқори қиррасидан чиқувчи олд камерага эга эканлиги аввалдан фош бўлиб бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 3: энг инновацион флагман янги «жонли» суратларда!

Mi Mix 3 смартфони жорий йилнинг 15 сентябрида расман намойиш этилиши ҳақида Xiaomi ўзи хабар берган. Бугун – 22 августда эса ушбу қурилманинг тақдимоти яқин эканини тасдиқловчи хабар чиқди. Яъни, Хитой Саноат вазирлигида у M1810E5A рақами остида сертификациядан ўтган.

Агарда сентябрнинг ўртасида намойиш этилса, Mi Mix 3 флагмани октябрнинг бошиданоқ савдога чиқарилиши мумкин. Унгача эса Xiaomi компаниясининг бошқа бренд остидаги ҳамёнбоп, аммо кучли флагмани диққат марказида бўладиган кўринади...

ЎҚИНГ: 22 августда тақдим этиладиган Xiaomi Pocophone F1’ни ҳозирданоқ OLX онлайн бозоридан олиш мумкин! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!