Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон ижара сайтига чиқди: «икки карра буклама дисплей», 60 МПлик камера!

  •   DiMaX
  •  1695
  •  12.04.2019 11:59

Xiaomi Mi Mix 4 аллақачон ижара сайтига чиқди: «икки карра буклама дисплей», 60 МПлик камера!

«Хитойча Apple» ўзининг Mi Mix туркумидаги учинчи авлод смартфонини слайдер форм-факторида тайёрлашдан ташқари, бир қатор янги технологиялар билан бойитган. Энди эса унинг давомчиси бўлган Mi Mix 3s моделини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: СЮРПРИЗ: Mi Mix 3 тақдимотида Xiaomi айтмаган ёқимли сир фош бўлди!

Интернетда эса аллақачон ундан ҳам кейинги смартфон – Xiaomi Mi Mix 4 ҳақида миш-мишлар тарқалган. Жумладан, Sudhanshu1414 никли ҳиндистонлик инсайдер кеча Twitter ижтимоий тармоғида у ҳақда қизиқ маълумот эълон қилган.

Гап шундаки, телефонларни ижарага берувчи Alipay сервиси саҳифасида янги моделларнинг ижарага тақдим этилиш графиги пайдо бўлган. Унда Oppo Reno, Huawei P30 ҳамда Huawei Mate X флагманларидан ташқари Xiaomi Mi Mix 4 ҳам мавжуд.

Мазкур саҳифада ёзилишича, Xiaomi Mi Mix 4 смартфонининг камераси нақ 60 мегапикселлик модулга эга бўлиб, «сунъий онг тизими ҳамда турли бьютификаторлар – расмни чиройли қилувчи, сайқалловчи дастурий жиҳозлар билан бойитилган.

ЎҚИНГ: Диққат: барча Xiaomi смартфонларида жиддий хавф борлиги аниқланди!

Яна бир қизиқ жиҳати шундаки, Alipay сайтидаги маълумотга кўра, ушбу флагман «икки карра буклама экран»га эга. Афтидан, бу ерда дисплейнинг ҳар икки томонга букила олиши назарда тутилгандир.

Ёки аввал ҳам «жонли» видеолари Terabayt.uz сайтида эълон қилинган – икки жойидан букланадиган Mi Mix Flex (ёки Mi Dual Flex) смартфони бозорга Mi Mix 4 номи билан тақдим этилар.

Xiaomi Mi Mix 4 модели, Alipay маълумотларига кўра, ушбу йилнинг иккинчи ярмида тақдим этилади. Бизнинг Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Mi Mix 3 слайдерини 3 960 000 сўм эвазига сотиб олиш, шунингдек, ундан аввалги – Mi Mix 2S флагманини 2 959 000 сўмга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’га ёшларбоп Mi Play ҳам келди! Xiaomi смартфонларининг арзонлашган нархлари билан танишинг! (2019 йил 3 апрель)