Xiaomi Mi Mix 4 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Xiaomi Mi Mix 4 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Ўтган ҳафта Mi Mix 4'нинг камераси, хотира сиғимидан тортиб дастурий таъминотигача кўпгина маълумот ошкор бўлганди. Бироқ ушбу хабардан кейин қурилманинг бошқа жиҳатларига нисбатан ҳам қизиқиш ошган.

Кеча Weibo'да Mi Mix 4 ҳақида янги пост пайдо бўлди. Унда ёзилишича, смартфон 90Hz частотали экран ҳамда 40 ваттли тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлади. Олдинги авлод Мi Mix қурилмалари дизайнини сақлаб қолиши учун гаджетга корпусдан сизиб чиқувчи олд камера модули ҳам ўрнатилади.

Ваҳоланки, юқорида келтириб ўтилган хабарга бутунлай ишонишни маслаҳат бермаган ҳам бўлардик. Сабаби ушбу маълумотларни тарқатган манбага ишонишимиз учун у ҳали етарлича узоқ муддат ўзининг қанчалик ишончли эканлигини исботлаб улгурганича йўқ. Лекин иккинчи томондан олиб қараганда, энг сўнгги мобил тенденцияларни инобатга олиб айтиш мумкинки, юқорида келтирилган хусусиятлар ўта футурустик ҳам эмас.

ЎҚИНГ: Realme тез орада 90 герц экранли смартфон чиқаради

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!