Xiaomi Mi Mix 4 илк тизери, тақдимот куни ва «жонли» сурат: яширин камера экраннинг қоқ ўртасида!

  •   DiMaX
  •  765
  •  04.08.2021 10:02

Xiaomi Mi Mix 4 илк тизери, тақдимот куни ва «жонли» сурат: яширин камера экраннинг қоқ ўртасида!

Кўпдан бери кутилаётган Mi Mix 4 смартфонининг бир нечта «фишка»сини фош этувчи «жонли» расмни эълон қилган эдик. Xiaomi корпорацияси ушбу флагманининг тақдимот кунини расман айтди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 нархи ва экрани ҳақида илк маълумот чиқди

«Хитойча Apple» мазкур смартфонини 10 августда намойиш қилмоқчи. Компания Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилган биринчи расмий тизер шундан далолат бермоқда:

Афсуски, постерда Xiaomi Mi Mix 4 тақдимот кунидан бошқа ҳеч нарса маълум қилинмаган. Аммо инсайдерлар унинг диагоналига 6,67 дюймлик, Full HD форматидаги OLED дисплей билан таъминланишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Бундан ташқари, интернетда Xiaomi Mi Mix 4 ишлаб чиқариш жараёнидан олинган инсайдерлик сурати ҳам тарқалган. Унга кўра, девайснинг дисплейида чиндан ҳам олд камера учун кемтик ёки тирқиш йўқ. Лекин унда нақ учта сенсорни кўришимиз мумкин ва қизиғи – улар экраннинг учта жойига ўрнатилган!

Дисплейнинг юқори қисмидаги датчик – атрофнинг ёритилганлигини аниқлашга хизмат қилишини, пастдагиси эса дактилоскопга мўлжалланганлигини инобатга олсак, экраннинг қоқ марказидаги модул селфи учун ажратилганини пайқаш қийин эмас.

Экран ортига яширилганидан ташқари, олд камеранинг бунақа жойлашуви шу пайтгача бирорта смартфонда учрамаган. Фақат Lenovo компаниясининг Legion Duel геймерофони барча «кўзлари белида» жойлашган ягона смартфон эканлиги билан ажралиб туради.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!