Xiaomi Mi Mix 4 кўринмас экраности камера ҳамда орқа панель дисплейига эга бўлиши кутилмоқда

Xiaomi Mi Mix 4 кўринмас экраности камера ҳамда орқа панель дисплейига эга бўлиши кутилмоқда

Xiaomi бир неча йилдан бери экраности камераси устида ишлаётган эди. Лекин шу кунгача компания ҳали бирор бир смартфонга ушбу турдаги камерани ўрнатмади.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманига битта қувватда 14 кун ишлаш имконини берувчи янги режим қўшилди!

Mi 10 Ultra экраности камерага эга бўлган биринчи Xiaomi смартфони бўлиши кутилётган эди. Бироқ бундай бўлмади. Бу йили сотувга чиққан Mi 11 Ultra'га ҳам экраности камера ўрнатилмади. Энди эса компания ушбу турдаги камерани Mi Mix 4 смартфонига ўрнатишни режалаштирмоқда.

Камера ишламаётган пайт умуман кўзга кўринмайди. Бироқ баъзи миш-мишларга кўра, агар экран остига камера жойлаштирилса, дисплей резолюцияси 1080p+ билан чекланади. Бундай дисплейни компанияга Huaxing Optoelectronics етказиб беради.

Қурилма нархининг ошиб кетмаслиги учун хитойлик смартфонсоз унга тўрт томони қайрилган дисплей ўрнига икки томони қайрилган дисплей ўрнатмоқда. Айрим манбаларлга кўра, Mi Mix 4 смартфони 930 доллардан сотувга чиқади.

Шунингдек, смартфоннинг барча томонлари акс этган видео ҳам интернет саҳифларига юкланди.

Xiaomi компанияси Mi Mix 4 MIUI 13 тизимида ишлашини айтиб ўтди. Бундан ташқари, смартфон Snapdragon 888 чипи ҳамда 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлади. Қурилма 120 ваттда қувват олади ҳамда унда 80 ватт симсиз қувватланиш имконияти мавжуд бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11T ҳамда Mi 11T Pro мана шундай кўринишда бўлиши мумкин

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!