Xiaomi Mi Mix 4 нархи ва экрани ҳақида илк маълумот чиқди

  •   DiMaX
  •  3603
  •  18.06.2021 13:48

Xiaomi Mi Mix 4 нархи ва экрани ҳақида илк маълумот чиқди

«Хитойча Apple» энг кўп кутилган Xiaomi Mi Mix 4 смартфонини яқиндагина 3C регуляторида сертификатлаган эди. Ушбу гаджет қадоқданоқ MIUI 13 график қобиғи билан ишлайдиган илк смартфон бўлиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Хитойлик инсайдерлар Xiaomi Mi Mix 4 смартфонининг нархини ҳам аниқлашга муваффақ бўлишган. Айтишларича, Хитойда уни 930 АҚШ долларига тенг нархда сотишади. Агарда глобал бозорга ҳам чиқадиган бўлса, бу флагман янада қимматроқ бўлиши турган гап.

Шу билан бирга, тўртинчи авлод Mi Mix смартфони экрани бўйича Xiaomi аввалроқ тақдим этган суперфлагман – Xiaomi Mi 11 Ultra моделидан қолишадиган бўлади, дейишмоқда. Яъни, экраности камера қўлланаётгани туфайли Xiaomi Mi Mix 4 телефони 2K форматида тасвир узата олмайди. Бироқ бу смартфон учун тасвир аниқлиги 1080р’дан юқори бўлган махсус дисплей тайёрланмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)