Xiaomi Mi МIХ 4 янги суратда: селфи учун алоҳида экран!

  •   DiMaX
  •  756
  •  03.07.2021 14:29

Xiaomi Mi МIХ 4 янги суратда: селфи учун алоҳида экран!

«Хитойча Apple» энг кўп кутилган Xiaomi Mi Mix 4 смартфонини яқиндагина 3C регуляторида сертификатлаган эди. Ушбу гаджет қадоқданоқ MIUI 13 график қобиғи билан ишлайдиган илк смартфон бўлиши айтилмоқда. Яқинда эса...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 нархи ва экрани ҳақида илк маълумот чиқди

Ижтимоий тармоқларда ноодатий дизайнга эга Мi МIХ смартфонининг илк суратлари пайдо бўлди, деб хабар беради Daryo нашри. Эълон қилинган рендерлардан кўриш мумкинки, смартфоннинг олд панелида тешик бўлмайди. Шу орқали қурилма экраности фронтал камерага эга бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Орқа панел дизайнига келинадиган бўлса, Мi МIХ 4 кўплаб таниш элементларни ўзида мужассамлаштирган. Смартфон МIХ сериясидаги ўзидан олдинги телефонлар каби юмалоқлашган керамик корпусга эга бўлган. Асосий камера блоки ёнида Xiaomi Mi 11 Ultra’нинг экрани каби иккиламчи экран жойлашган. Бу МIХ 4’да қўшимча экрандан фойдаланилиши мумкин бўлган илк тахмин ҳисобланади.

Xiaomi Mi 11 Ultra’да қўшимча экран камера учун визир (суратга олиш камералари учун қўшимча қурилма) ҳисобланади ва афтидан, у асосий камера ёрдамида селфига тушиш имконини беради. Бундан ташқари, у вақт ва санани кўрсатиши ёки қўнғироқлар ва янги SMS’ларни кўрсатиши мумкин.

Xiaomi Mi МIХ 4’га янгиланиш частотаси 120 герцдан кичик бўлмаган 6,67 дюймли AMOLED-экран ўрнатилиши кутилмоқда. Смартфон кучли Snapdragon 888 Plus процессорида ишлайди, аккумулятор сиғими 4500 мА/соат бўлиб, 120 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга бўлади. Маълумотларга кўра, янги модель август ойида тақдим этилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)