Xiaomi Mi Mix 4'да олинган илк суратни томоша қиламиз

Xiaomi Mi Mix 4'да олинган илк суратни томоша қиламиз

Охирги вақтларда Xiaomi Mi Mix линейкасининг навбатдаги смартфони ҳақида маълумотлар тарқала бошлади. Демак яқин вақтлар ичида янги қурилманинг тақдимоти ўтказилиши мумкин.

Тармоқда Xiaomi вице-президенти ва Redmi бренди бошлиғи лавозимларини эгаллаб турган Лу Вейбинг ноодатий “сувли” белги туширилган суратни эълон қилди. Бир нечта нашрларнинг фикрига қараганда, бу Xiaomi Mi Mix 4 моделида олинган илк суратлардан бири.

Первая фотография, сделанная камерой Xiaomi Mi Mix 4

Xiaomi раҳбари Meizu смартфонида расмга тушмагани турган гап. Meitu’га келадиган бўлсак, манбааларнинг тасдиқлашича, унда “сувли” муҳр бошқачароқ кўринишда эканлиги маълум. Ҳудди шу иддао СС туркумининг янги смартфонларига ҳам тааълуқли.

Инсайдернинг ишонишича, Xiaomi Mi Mix 4 моделининг тест учун яратилган вариантлари аллақачон компания ишчилари қўлида синовдан ўтмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi раҳбари: «Бу икки смартфонни энди кутмай қўяверинг!»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.