Xiaomi Mi Mix ноёб камерага эга бўлади

Xiaomi Mi Mix ноёб камерага эга бўлади

Xiaomi компанияси 29 март куни «Mega Launch» тақдимотни ўтказишни режалаган. Тақдимотда Mi 11 Pro ва Mi 11 Ultra билан бирга навбатдаги Mi Mix смартфони тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Хитойлик смартфонсознинг тизер видеода маълум қилишича, смартфон компанияда ўтказилган тадқиқотлар натижасида яратилган суюқ камера линзасига эга бўлади:

Ушбу линза худди инсон кўзи каби ишлаши ва турли масофалардаги объектларни ўта тезкорлик билан фокусга олиши кўзда тутилган.

Xiaomi жорий технологияни «Бионик фотография» деб номлаган. Бунда, шаффоф суюқлик атрофи ўта юпқа плёнка билан қопланган бўлади. Ушбу плёнка тезкор қайта фокусни таъминлаш ва тасвир сифати бузилишининг олдини олиш учун линза эгрилигини ўзгартиради.

Компаниянинг Weibo'даги постига кўра, бу суюқлик юқори нур ўтказувчанлиги ва ўта паст дисперциясига эга ҳамда ташқи муҳит таъсирига жуда чидамли.

Xiaomi ушбу янгиликни баландпарвоз усулда таърифламоқда, бироқ бу технологиянинг смартфонларда қандай усулда қўлланилиши ҳозирча номаълум.

Ушбу янгилик ҳақида батафсил тақдимот пайти билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 9T'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз