Xiaomi Mi Note 2 – ёнмайдиган Galaxy Note 7…ми?

Xiaomi Mi Note 2 – ёнмайдиган Galaxy Note 7…ми?

Тез орада Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг биринчи ён экранли фаблети – Xiaomi Mi Note 2 моделини намойиш этади. Ушбу смартфон хусусида пайдо бўлган янгиликлар ва рендерлар ҳақида сайтимизда хабар қилган эдик. Хитой шоввозининг мазкур қурилмаси “бевақт нобуд бўлган” Samsung Galaxy Note 7 фаблетининг тўғридан-тўғри рақиби ҳисобланади.

Гарчи модель ҳали расман тақдим этилмаган бўлса-да, унга қарашли техник параметрлар ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган. Xiaomi Mi Note 2 фирма смартфонлари орасида бринчи бўлиб ён экранли AMOLED матрицага эга бўлади. Экраннинг диагонали 5,7 дюйм, Full HD аниқлигида.

mi-note-2-dabuuve

Гаджет максимал частотаси 2,35 ГГц бўлган 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 821 процессорида ишлайди. Тезкор хотира сиғими – 4/6 ГБ, доимий хотираси эса 64 ёки 128 ГБни ташкил қилади. Шубҳасиз, кучли камера фаблетдаги энг муҳим компонентлардан саналади. Унга Sony IMX318 сенсорига эга 22,5 МПли асосий (оптик стабилизация билан) ва 8 МПли олд камера ўрнатилади. Аккумуляторнинг сиғими – 4070 мА/соат, Quick Charge 3.0 тезкор зарядлаш стандартини қўллаб-қувватлайди.

Xiaomi Mi Note 2 корпуси алюминийдан ишланган. Ҳозирча модель икки хил рангда тайёрланиши маълум қилинган. Нархи флеш-хотира сиғимига қараб 415 (64 ГБ) ва 485 (128 ГБ) долларни ташкил қилади.