Xiaomi Mi Pad 4: энди унда MIUI 10 глобаль beta-версияси бор

  •   Saroy
  •  988
  •  11.07.2018 14:56

Xiaomi Mi Pad 4: энди унда MIUI 10 глобаль beta-версияси бор

Xiaomi компанияси ўтган ойда Mi Pad 4 қурилмасини намойиш этди. Янги қурилма MIUI 9’да ишлайди, лекин айни пайтда  планшет учун  MIUI 10 чиқаётгани ҳақида ҳам маълумот пайдо бўлди.

Дастурчилар прошивканинг глобаль beta-версиясини чиқардилар. Янгилиниш   8.7.5 рақамини олди ва  1.2 ГБ’га эга. Янги версияда дастурий таъминотнинг ишлаш самарадорлиги ҳамда расмларни қайта ишлаш учн сунъий онг анчайин яхшиланди, шунингдек интерфейс ҳам ўзгарган. Бундан ташқари, Mi Pad 4 учун MIUI 10 да  бошқариш жестлари ҳам кучайтирилди. Айни пайтда истаган фойдаланувчи прошивкани юклаб олиши мумкин.

ЎҚИНГ:Xiaomi Redmi 6A 3/32 ва 4/64 ГБ хотира версиясига эга бўлди

Эслатиб ўтамиз, планшет 8-дюймли, томонлар нисбати 16 га 10 бўлган LCD-дисплей билан таъминланган. Формати 1920×1200 пикселли. Қурилманинг ишлашини  саккизядроли Snapdragon 660 процессори, ҳамда 3 ёки 4 ГБ тезкор хотира таъминлайди. Шунингдек, Mi Pad 4 32/64 ГБ ички хотирага ҳам эга, батарея сиғими 6000 мАч. Қурилма 13-мегапикселли асосий камерага ва 5-мегапикселли олд камерага эга.

ЎҚИНГ:Xiaomi Mi Mix 3 яна бир бор «жонли» суратда намоён бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.