Xiaomi Mi Pad 4 ҳеч бир планшетда бўлмаган хусусият билан чиқарилади

  •   DiMaX
  •  1335
  •  27.04.2018 12:22

Xiaomi Mi Pad 4 ҳеч бир планшетда бўлмаган хусусият билан чиқарилади

XDA Developers сайти дастурчилари Xiaomi компаниясининг ҳали тақдим этилмаган Mi Pad 4 планшети прошивкасини қўлга киритиб, текшириб кўришди. Унинг дастурий кодини синчиклаб ўрганган мутахассислар мазкур гаджетнинг айрим ўзига хосликларини аниқлашди.

Прошивкасидаги маълумотларга кўра, Mi Pad 4 шу пайтгача бирорта ҳам планшетда қўлланмаган ечим – томонлари ўзаро 18:9 нисбатли экранга эга. Ҳозиргача барча ишлаб чиқарувчилар планшетларни 16:9 ёки 4:3 нисбатли экранлар билан жиҳозлаб келишмоқда. Балки Xiaomi бу билан кўпчиликдан ажралиб туришини таъкидламоқчидир. Mi Pad 4 дисплейининг пикселлар зичлиги – 320 ppi.

ЎҚИНГ: Apple ва Xiaomi судлашмоқда: қайси гаджет дизайни ўғирланди?

Шунингдек, ушбу планшет одатдаги 2,2 ГГц ўрнига 2,0 ГГц частотали Snapdragon 660 процессори базасида ишлаши ҳам ойдинлашган. Тезкор ва доимий хотираси хусусида аниқ маълумот йўқ, аммо девайс microSD форматли хотира картаси учун слот билан жиҳозланади.

Mi Pad 4 асосий камераси 13 мегапикселли бўлиб, OmniVision OV13855 сенсорига эга. Селфилар учун унинг олд панелига Samsung S5K5E8 датчикли 5 мегапикселли камера ўрнатилган.

Xiaomi’нинг ушбу қурилмаси қачон тақдим этилиши ва бозорга чиқарилиши ҳозирча номаълум. Бироқ ушбу компаниянинг бир қатор турли гаджетлари юртимизда ҳам расмий кафолат билан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг турли гаджетлари нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 26 апрель)