Xiaomi Mi Router 4 маршрутизаторини тақдим этди, нархи ҳам маълум

  •   Saroy
  •  1904
  •  22.05.2018 16:29

Xiaomi Mi Router 4 маршрутизаторини тақдим этди, нархи ҳам маълум

Бугун – 22 майда  Xiaomi компанияси Хитойда янгиланган  Mi Router 4 маршрутизаторни тақдим этди.

Янги қурилма 2016 йилда истеъмолга чиқарилган машҳур Mi Router 3 моделининг давомчисидир. Mi Router 4 дизайни бўйича ҳам аввалгисини эслатади. У 4 та антенна ва буралган қиррали корпусга эга. Қурилманинг пастки ва орқа томонида  самарали энергиясовутгич учун махсус тешик мавжуд. Маршрутизатор  янгиланган MT7621A процессор билан жиҳозланган, натижада уни 130 га яқин қурилмага улаш мумкин. Шунингдек, унга  Mi Router 4 128 МБ ОЗУ ва 128 ГБ ПЗУ ҳам ўрнатилган. Унда  LAN, WAN, USB  портлари ва чироқли индикаторлар мавжуд. Афсуски, роутер айнан қайси платформада ишлаши ҳақида маълумот ҳали йўқ.  Тахминан  MiWiFi OS (Mi Router 3 га ўхшаб) бўлса керак.

Янгиликнинг ўзига хос томонларидан, бу унинг иккидиапазонли Wi-Fi (2.4G ва 5G)ни, MiNET функцияси (қурилмани ақлли уйларга тезкор қўшиш)ни, Android билан симсиз уланишни ва iOS қурилмасини қўллаб-қувватлашидир. Қурилма WPA-PSK/WPA2-PSK билан рақамлаштирилган ва DoS-ҳужумлардан ҳимояланган.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғида хавфсизликни таъминлаш учун 5 маслаҳат

Xiaomi Mi Router 4 май ойининг охирги ўн кунлиги ўрталарида савдога чиқади. Нархи  199 юан (30 АҚШ доллари атрофида) бўлади. Таққослайдиган бўлсак, аввалги Mi Router 3 модели 149 юан (23 АҚШ доллари атрофида)дан сотилган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!