Xiaomi Mi TV 4: нархи чақмасмикан?

  •   Saroy
  •  3224
  •  01.06.2018 11:26

Xiaomi  Mi TV 4: нархи чақмасмикан?

Xiaomi’нинг Хитойда ўтказган катта тақдимот тадбирида нафақат флагман смартфонлар намойиш этилди, балки улар орасида   Mi Bond 3 фитнес-билакузуклари ва Mi TV 4 сериясидаги энг йирик телевизори ҳам бор эди.

Ушу флагманга  75-дюймли, фармати 3840x2160 пиксел бўлган 4K HDR дисплейи ўрнатилган. Панелнинг энг юпқа қисмининг қалинлиги атиги 11,4 мм. Ичида 64 битли Amlogic процессори бор. У тўрт ядроли ARM Cortex-A53 бўлиб, 1.8 ГГц частотасида ишлайди, графикаси 750 МГц да ишлайдиган Mali-T830. Тезкор хотираси 2, ўрнатилган хотира флешкаси 32 ГБ дан иборат.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўта ингичка телевизор тақдим этди

ОС сифатида катта ўзгаришларни бошдан кечирган Android ишлатилади.  Қобиғида PatchWall ва Xiao AI овозли ёрдамчи бўлган  «ақлли» тизим ишлайди. Фақат шу нарсани ҳам ҳисобга олиб қўйиш керакки, буларнинг барчаси Хитой тилида амалга оширилади.

Телевизор корпуси металдан. орқа томонда учта HDMI, иккита USB-порти AV,Ethernet,S/PDIF ва  бизнинг юртимизда фойдасиз бўлган антенна учун  DTMB-кириш жойлашган.

Янги телевизор Хитойда июнь ойидан бошлаб савдога чиқарилади, нархи 1405 доллар атрофида бўлади, дейишмоқда (бу Хитойдаги нарх). Эътибор қилинг: Sony, Samsung ва LG компанияларининг шундай диагоналдаги  энг арзон телевизорлари  Mi TV 4’дан икки баробар қиммат туради.

ЎҚИНГ: Миллионлаб инсонлар кутган Mi Band 3 тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.