Xiaomi Mi TV 5 телевизорлари тўртта карнайга эга бўлади

Xiaomi Mi TV 5 телевизорлари тўртта карнайга эга бўлади

Xiaomi TV бўлимининг бош менежери Ли Хиаошуанг (Li Xiaoshuang) Weibo'да янги Xiaomi телевизорларининг овоз қобилияти тавсифини эълон қилди. Mi TV 5 олдинги авлод телевизорларига қараганда янада сифатли овозга эга бўлади.Менежернинг сўзларига кўра, Mi TV 5 линейкаси телевизорларида тўрттадан карнай бўлади. Шу билан бирга, муҳандислар акустик дизайннинг тузилишини оптималлаштиришга ҳаракат қилишди. Ушбу ҳаракатлар самараси ўлароқ, товуш сифати яхшиланади: басс янада чуқурлашди, юқори частоталар эса тиниқлашди. Шунингдек, телевизорларнинг DTS-HD ва Dolby Audio технологиялари янада мукаммаллаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, телевизорда Amlogic T 762 процессори, 4ГБ ҳажмли оператив хотира, 64ГБ флеш хотирага эга бўлиши аввалроқ маълум қилинган эди.
Қурилма тақдимоти бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Атиги 142 долларга 40 дюймлик телевизор чиқди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!