Xiaomi Mi TV телевизорларининг янги линейкасини намойиш этди

Xiaomi Mi TV телевизорларининг янги линейкасини намойиш этди

 “Хитойча Apple” Mi TV телевизорларининг янги сериясини тақдим этди. Компания моделлари рўйхатини 32 дан 65 дюмгача бўлган яна тўртта телевизор билан бойитди. HDR10 стандартидаги юқори аниқликдаги дисплейи ва кенг мултимедиа имкониятларига эга бўлган прошивкаси янги линейкадаги катта версияларнинг ўзига хослиги бўлган.

Минимал ҳошияли янги қурилмалар масофавий бошқаришга мўлжалланган Bluetooth-модулли пултга  ва овозли буйруқларни аниқлаш функцияси эга бўлган. Xiaomi Mi TV’нинг “юраги” сифатида ҳар хил комбинацияларда жойлашган оператив ва ички хотиралардан иборат тўрт ядерли процессор ўрин эгаллаган. 32-дюмлик HD аниқликдаги модел 1/4 гб конфигурацияга, 43-дюмлик Full HD аниқлигидаги модел эса 1 гб оператив ва 8 гб ички хотирага эга бўлган. 55 ва 65 дюмлик 4K дисплейли телевизорларга эса 2 гб оператив ва 8 гб ички хотирага ўрнатилган. Қолаверса, катта моделларда икки диапазонли Wi-Fi (2,4 ГГц + 5 ГГц) модул ва Dolby Audio ва DTS HD технологияларини қўллаб қувватловчи овоз тизими мавжуд.

Янги линейкадаги телевизорлар фирмага тегишли бўлган Android базасидаги PatchWall прошивкасида ишлайди. PatchWall фойдаланувчи интерфейси қурилма эгасининг танловларига асосланиб  филмлар, сериаллар, мусиқалар излаш бўйича тавсиялар беради.

Барча намойиш қилинган моделларни Хитойда ҳозирданоқ буюртма қилиш мумкин. Xiaomi Mi TV’нинг 32 дюмлиги 164 доллар, 43 дюмлиги 298 доллар, 55 ва 65 матрицалик телевизорлар эса мос равишда 447 ва 596 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi TV 4: нархи чақмасмикан?