Xiaomi Mi6: барча моделларнинг нархи маълум бўлди

Xiaomi Mi6: барча моделларнинг нархи маълум бўлди

Xiaomi Mi6 ва Mi6 Plus флагманларини навбатдаги “ўта илғор арзон смартфон” бўлади, дейиш бир оз қийин. Гарчи, айфон ва гелексининг илғор моделларидан арзон бўлса ҳам, бу гал компания ўзига бўлган ишончни ошкора намоён қилгандай. Шундай қилиб, 5,15 дюймли Xiaomi Mi6’нинг энг арзон талини, яъни 4 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга талқини 1 999 юан, яъни деярли 2 миллион сўмдан сотувга чиқарилади.

Флагманнинг доимий ички хотира сиғими 64 ГБ бўлган версиясининг баҳоси 2 299 юан, яъни 2.3 миллион сўмга етади. Xiaomi Mi6’нинг энг юқори, 6 ГБ оператив хотира ва 128 ГБ доимий хотира талқини 2 699, 2 миллион 700 минг сўмдан бозорга чиқарилади. Модомики, смартфоннинг барча моделларида йилнинг энг кучли Snapdragon 835 процессори ўрнатиладиган бўлса, бу нарх жуда арзон дегани. Бу процессорнинг бир оз “эски”, яъни 821 талқинига  эга LG G6’нинг халқаро бозорда 749 евродан савдога чиқарилишини унутмаслик керак. Устига-устак смартфонда қўш объективли Sony’нинг энг илғор объективлари ўрнатиладиган бўлса, янаям ҳайратланарли.

Xiaomi Mi6 Plus 5,7 дюймли экранга эга бўлади, унинг пикселлар сиғими QHD бўлади, яъни ҳозирги даврнинг энг илғор экрани. Унинг 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотирага эга версияси 2 599 юандан, 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотира талқини 2 999 юандан сотувга чиқади. Бу флагманнинг ҳатто 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотирали талқини ҳам бозорга чиқарилиши ҳайратланарли. Бу талқин 3 499, яъни 3,5 миллион сўмдан сотувга чиқади.

Mi6 корпуси керамикадан ишлаб чиқарилади. Маълумотларга кўра, Xiaomi флагманларини 16 апрелда тақдим қилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!