Xiaomi “Mi6” флагмани фотоси ва нархини эълон қилди

Xiaomi “Mi6” флагмани фотоси ва нархини эълон қилди

Хитойнинг оммабоп Weibo ижтимоий тармоғида Xiaomi компаниясининг янги флагманининг суратлари тарқалиб кетди. Маълум бўлишича, уларни компаниянинг Mi News саҳифаси эълон қилган. Шу йилнинг апрелида намойиш этилиши кутилаётган Xiaomi Mi6 компанияга 2017 йилдаги смартфон савдосида рақобатда пешқадам бўлиши учун курашади.

Батафсил

Компания ўзининг веб-сайтида янги “байроқдор” смартфонининг суратларини эълон қилган. Суратда Xiaomi Mi6 керамик корпусда тасвирланган. Унинг орқа панели қайрилма, экран устига эса яхлит шиша қопланган. Дисплей ҳошиялари жуда ингичка, олд панелнинг устки ҳамда қуйи томонларида ҳам ром улуши кам.

Аввалги хабарларимизда айтганимиздек, Xiaomi Mi6 ҳозирча энг кучли бўлган Snapdragon 835 процессорига эга бўлади. Бундай чип ҳозирча Sony Xperia XZ Premium ўрнатилган, Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus’га ўрнатилиши кутилмоқда.

Xiaomi Mi6 девайсининг 8 ГБ оператив хотира билан таъминланиши маълум қилинган. Яна бир муҳим жиҳати – қўш объективли бош камерасидир. Унинг учун ҳам ҳозирда энг кучли, 5 позицияли оптик барқарорлаштириш қурилмасига эга Sony IMX400 камера модулларидан фойдаланилади.

Xiaomi Mi6 турли доимий хотираларга эга 3 талқинда ишлаб чиқарилади:

Xiaomi Mi6 – 64 ГБ доимий хотира – 1999 юан (2 млн. сўм)
Xiaomi Mi6 -128 ГБ доимий хотира – 2299 юан (2,3 млн. сўм)
Xiaomi Mi6 – 256 ГБ доимий хотира – 2899 юан (2,9 млн. сўм).

Дарвоқе, хитойча “шиаоми” сўзи “ёрма”, яъни майдаланган дон дегани. Хитой ва Япония ўртасидаги қонли уруш вақтида ёрма кўпчилик хитойликларни ўлимдан асраб қолган. Бугун ҳам ундан тайёрланган таомлар Хитойда машҳур. Шиаоми хитойликлар учун ҳаёт рамзига айланган. Компания унинг ҳурмати учун ҳам ўзига шундай ном танлаган.

Смартфонлари ва мобиль гаджетлари қаторини тобора сифатли ва арзон электрон маҳсулотлар билан тўлдириб бораётган Хитойлик Xiaomi компанияси яқин йиллар ичида Apple каби кучли корпорацияни инқирозга учратиши экспертлар томонидан айтилган эди. Бу ҳақда қуйидаги мақолада ўқинг.

Экспертлар Apple’нинг «қотили»ни айтишди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!