Xiaomi Mi6: кутилганидан арзон нарх ва ҳақиқий фотосуратлар

Xiaomi Mi6: кутилганидан арзон нарх ва ҳақиқий фотосуратлар

19 апрелда тақдимоти кутилаётган Xiaomi Mi6 ҳақидаги янгилик ва маълумотлар тинимсиз эълон қилинмоқда. Флагман компанияга омад олиб келган Xiaomi Mi5 каби, шиша панелли 5.1 дюймли ва керамикадан тайёрланган 5.7 дюймли, Full HD сиғимли дисплей талқинларида ишлаб чиқарилади. Xiaomi Mi6 акс этган сўнгги норасмий суратлар ҳам буни тасдиқламоқда. Ҳао иккала талқин ҳам Galaxy S8’да ўрнатилган Snapdragon 835 процессорига эга бўлади.

Ясси бурчакли чеккалрга эга тўғри бурчакли моноблокнинг олд панелида бош тугма, том қисмида эса маълумот алмашиш ва смартфонга пульт вазифасини бажаришга ёрдам берувчи инфрақизил нурли порт, корпуснинг қуйи қисмида USB Type-C универсал порти мавжуд. Xiaomi Mi6’нинг 3,5 мм.ли анъанавий аудио коннектордан маҳрум қилингани айтилмоқда.

Нарх-наво масаласида янги флагманнинг кутилганидан арзон бўлиши кўпчиликнинг диққатини тортди.

Xiaomi Mi6

4 Гб тезкор хотира + 64 ГБ доимий хотира талқини — $320
4 Гб тезкор хотира + 128 Гб доимий хотира талқин — $380
6 Гб тезкор хотира + 128 Гб — маълум эмас.

Xiaomi Mi6 Plus

6 Гб тезкор хотира + 64 Гб доимий хотира талқин — $395
6 Гб тезкор хотира + 128 Гб доимий хотира талқин — $450
6 Гб тезкор хотира + 256 Гб доимий хотира талқин — $540

Бир оз аввал Xiaomi янги флагманида Sony’нинг 19 мегапикселли IMX400 сенсоридан фойдаланиши айтилган эди. Аммо, япониялик Sony жаҳоннинг энг кучли мобил камераси деб айтилаётган ва Sony смартфонларининг кўпроқ сотилишига хизмат қилиши кутилаётган бу сенсорни хитойлик рақибига сотиши амри маҳол. Лекин, Xiaomi Mi6’нинг сифатли сурат олишда жаҳоннинг пешқадам камерафонлари билан рақобат қила олиши маълум қилинган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.