Xiaomi Mi6'нинг янги талқини арзон нархда сотувга чиқарилади

Xiaomi Mi6'нинг янги талқини арзон нархда сотувга чиқарилади

Xiaomi Mi6 тақдим қилинганига ҳам ярим йил бўлди. Смартфон қора, кўк ҳамда оқ рангдаги корпусларда сотувга чиқарилган эди. Хитойнинг янги хизмат ва технологияларни рўйхатга олувчи TENAA ташкилотининг сайтида Xiaomi компанияси Mi6'нинг янги ранг ва техник имкониятларда сотувга чиқариши тўғрисида маълумот келтирилган.

ЎқингКучли процессор ва камерали Xiaomi Mi 6 тақдим қилинди!

Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчиси ранг-барангликни таъминлаш мақсадида, флагманни ёрқин тусда, оч яшил ёки баргикарам рангдаги корпусда ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бу компания учун ҳам ноодатий ранг ҳисобланади.

Смартфоннинг 11 ноябрда Хитойда нишонланадиган "Бўйдоқлар куни"да тақдим қилиниши кутилмоқда.

Инсайдерларнинг ёзишларича, мазкур рангдаги смартфонда аслидан фарқли равишда 4 гигабайтли (аслида 6 ГБ) тезкор хотира ўрнатилади, доимий хотира сиғими эса 64 Гб бўлади. Бу эса унинг нархининг арзонлашишига ҳам олиб келади: яшил рангли Mi6 $300 доллардан сотувга чиқарилади.

Смартфоннинг 6 ГБ тезкор ҳамда 64 ГБ доимий хотира талқини $363 (2499 Yuan), 6 ГБ тезкор ва 128 ГБдоимий талқини — $421 (2899 Yuan), ҳамда 6 ГБ / 128 ГБ хотирали махсус «керамика» талқини $435 (2999 Yuan) АҚШ долларидан сотувга чиқарилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi6 5,15 дюймли, FullHD сиғимли экранга эга. Унинг бош камераси қўш ва ҳар бири 12 мегапикселли, олд камера эса 8 мегапикселли. Смартфонда илғор Snapdragon 835 платформаси ўрнатилган. Xiaomi Mi 6 зангламайдиган пўлат корпусга эга. Корпуснинг олд ва орқа панеллари қайрилма ҳимоя шишаси билан қопланган. Корпусда ёқиш ва овозни бошқариш тугмалари ўз ўрнида қолган. Xiaomi бу галги аппаратини чанг ва сув таъсиридан ҳимояланган корпусда ишлаб чиқарган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!