Xiaomi Mi6: тақдимот “репетиция”сининг суратлари тарқалиб кетди

Xiaomi Mi6: тақдимот “репетиция”сининг суратлари тарқалиб кетди

Номаълум инсайдер Пекин технологиялар университетида Xiaomi Mi6 флагманининг тақдимотига тайёргарлик кўриш жараёнлари акс этган суратларни интернет тармоғида эълон қилган.

19 апрел куни Xiaomi компанияси янги флагманлар туркуми — Xiaomi Mi6 ва Mi6 Plus смартфонларини тақдим қилади. Weibo ижтимоий тармоғида тарқалган суратлар гаджетлар тўғрисида бугунга қадар эълон қилинган маълумотларни тасдиқлайди: смартфон қўш модулли бош камерага эга бўлади, унга кўзнинг рангдор тўр пардасини сканер қилиш сенсори, шунингдек олд панелдаги ботиқ шаклдаги “Home” бош тугмасида бармоқ излари сканери ўрнатилади.

Xiaomi Mi6 дизайни компаниянинг аввалги смартфонларидан тубдан фарқ қилмайди. Смартфон ишлаб чиқарувчи компаниялари орасида илк маротаба ромсиз смартфонни тақдим қилган Xiaomi бу галги флагманлари дисплейини рамкадан холи қилмаган: “ақлли телефон” экранининг ён томонлари ҳам, қуйи ва юқори қисми ҳам рамка билан ўраб олинган. Смартфонлар корпуси ташқи таъсирлардан ҳимояланганлигини кафолатлайдиган IP67 стандартига эга.

Xiaomi Mi6 / Mi6 Plus техник тавсифи:
Дисплей: 5,1/5,7 дюймли, сиғими — Full HD (1920х1080 пиксел);
Процессор: Snapdragon 835 — 4 ядро (2,4 ГГц) + 4 ядра (1,9 ГГц), жами 8 ядроли;
Хотира: 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий;
Камера: 12 Мп бош ва 8 Мп олд;
Аккумулятор: 3200/4500 мА соат;
Операцион тизим: Android 7.1.1’нинг MIUI талқини.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.