Xiaomi Mi6 тезкор ишлашда Galaxy S8 ва iPhone 7 Plus’ни ортда қолдирди

Xiaomi Mi6 тезкор ишлашда Galaxy S8 ва iPhone 7 Plus’ни ортда қолдирди

Мобил қурилмаларнинг процессори ва платформалари фаолиятининг самарадорлигини баҳолайдиган Geekbench бенчмарки маълумотлар базаларида намойишга тайёрланаётган Xiaomi Mi 6 флагман смартфонининг имтиҳон натижалари қайд этилди.

Синов тизимида «Mi 6» номи билан рўйхатдан ўтган «Хитойча Apple» платформадаги барча ядроларнинг ишлаш самарадорлиги бўйича iPhone 7 Plus гаджетини ортда қолдирган. Шунингдек, ҳали тақдим этилмаган смартфон ягона ядрода ишлаш бўйича ҳамда кўп ядрода ишлаш режимларида Samsung Galaxy S8’дан ҳам ўзиб кетган.


Geekbench маълумотлар базасида аниқланган Xiaomi Mi6’да Galaxy S8’да мавжуд Qualcomm Snapdragon 835 процессори ҳамда 6 гигабайтли тезкор хотира, Android 7.1.1 операцион тизими ўрнатилган. iPhone 7’да эса оператив хотира сиғими 3 ГБ ҳамда Galaxy S8’да 4 ГБ.

Ягона ядролар ўртасидаги курашда Xiaomi Mi6 2006 балл, кўп ядроли курашда 6438 балл қайд этган. Таққослаш учун айтамиз, жаҳоннинг энг кучли процессори деб ҳисоблаб келинган Apple A10 Fusion, яъни iPhone 7 Plus’нинг “юракча”си бу борада 3512 ҳамда 6083 балл тўплаган. 8 ядроли процессор Xiaomi Mi6’га кўп ядроли режимда iPhone 7’дан устун келиш имконини берган. Galaxy S8 эса март ойида ўтказилган бу синовда 1929 ҳамда 6084 балларни тўплашга эришган.
Xiaomi Mi6 платформасининг самарадорлиги:
Бу тестда Xiaomi Mi6 флагмани ўзидаги каби Qualcomm Snapdragon 835 платформасига эга Samsung Galaxy S8, шунингдек SoC Exynos 8895 платформасига эга Samsung Galaxy S8+ смартфонларини ортда қолдирган.

Qualcomm Snapdragon 835 маълумотларни қайта ишлаш бўйича 10 нанометрли чип бўлиб, 2,45 ГГц частота тезилигига эга 4 та ядро ҳамда 2 МБ кэш-хотирага, шу билан бирга 1,6 ГГц частота тезлигида ишлайдиган яна 4 та қувват тежовчи ядро ва 1 мегабайтли кэш-хотира мажмуасидан таркиб топган.

Xiaomi Mi6 анонси 19 апрелда кутилмоқда. Маълумотларга кўра, унинг стандарт талқини 5,15 дюймли, юқори талқини бўлган Xiaomi Mi 6 Plus — 5,7 дюймли сиғими Full HD (1920 х 1080 пикселли) дисплейларда ишлаб чиқарилади. Унинг барча версиялари Qualcomm Snapdragon 835 процессорига эга бўлади. Смартфоннинг график-тасвирни қайта ишлаши учун эса Adreno 540 видео-картаси масъул.

Xiaomi Mi6 апрел охиридан бошлаб сотувга чиқарилади. Унинг инсайдерлар томонидан тақдим қилинган нарх-навоси билан танишинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!