Xiaomi Mi7: муҳим инновацион жиҳат тасдиқланди

Xiaomi Mi7: муҳим инновацион жиҳат тасдиқланди

Икки йилдирки смартфон саноатидаги муҳим ўзгариш ҳақида мунтазам ёзиб келяпмиз. Аниқроғи бармоқ изи сканерининг экранга виртуал тарзда жойлаштирилиши хусусида. Кимдир буни биринчи бўлиб Samsung флагманларида татбиқ этилишини кутган бўлса, бошқалар бу борада Apple илк девайсларини кўрсатишини маълум қилди.

Охир-оқибат бу технологияни смартфонга ўрнатишга ҳеч ким кутмаган хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчилар, яъни Vivo ҳамда Huawei журъат қилди. Бугун эса Xiaomi компанияси навбатдаги флагманида бармоқ изи сканерини экран остига жойлаштираётгани тўғрисида хабар тарқалди.

Xiaomi интернет тармоғида ташкил қилган форумда мухлислардан бири компания раҳбари Лэй Цзюндан Mi7 флагманининг дисплей сканерига эга бўлиш бўлмаслиги ҳақида сўраган. Компания раҳбари рақибларидан қолишмаслик учун бу технологиянинг флагманда бўлишини сир тутмаган.

Таниқли инсайдерларнинг дастурчиларга таяниб маълум қилишларича, флагман учун тайёрланаётган операцион тизим кодларида ҳам виртуал сканернинг борлигини ўз исботини топган. Унинг Face ID каби мураккаб тизим бўлиши ёки оддий алгоритмга асосланган дастурий таъминот бўлиши маълум қилинмаган.

Флагманнинг 5,65 дюймли IPS-экранининг томонлари эса ўзаро 18:9 нисбатда бўлади, унинг тасвир аниқлиги 2160х1080 пикселли.

Xiaomi Mi 7 телефонининг талқинларидан бири энг кучли ҳисобланган 8 ядроли Snapdragon 845 чипсетига эга бўлади. Бу процессорнинг частота тезлиги 2,8 ГГц, унга Adreno 630 видео картаси ўрнатилган. Шу билан бирга чипдаги X20 LTE модеми алоқа тармоғига сониясига 1,2 Гбит тезлигида уланиш имконини беради.

430 АҚШ доллари баҳосида сотилиши тахмин қилинаётган девайснинг шу йилнинг 4 июнида тақдим қилиниши айтилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.