Mi8 камерасида олинган расмий суратлар

Mi8 камерасида олинган расмий суратлар

Ижтимоий тармоқларда жуда фаол бўлган Xiaomi компаниясининг бош директори Лэй Цзюнь Mi8 камерасида олинган бир нечта суратларни жамоатчилик эътиборига ҳавола қилди. Унинг илтимосига кўра, компания мутахассислари янги флагманда Шэньчжэн молия муассасасининг биносини (баландлиги 592,5 метр) суратга олиб кўришди.

Суратлар куннинг турли палласи, яъни кундузи, кун ботиши ҳамда тунги вақтларда олинган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти янги флагманнинг камера имкониятларига юқори баҳо берган.

Ўқинг: Mi 8 iPhone X ва Galaxy S9'ни "ер тишлатди"!

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi 8 бош камерасининг асосий сенсори 20 мегапикселли ва ёруғлик тақсимловчи диафрагма f / 1.7 стандартли; бош камеранинг қўшимча сенсори ҳам 12 мегапикселли, бироқ f / 2.4 диафрагмали. Олд камерадаги сенсор 16 мегапикселли, унинг ёруғлик тақсимловчи диафрагмаси f / 2.0. Барча камералар "ақлли", яъни сунъий технология ёрдамида ёрқин суратлар олиш учун мустақил ишлай олади.

Камералар имкониятларини баҳолайдиган DxOMark лабораторияси экспертлари Xiaomi Mi 8 флагманидаги бош камера имкониятларини 105 баллга баҳолашган. Яъни, сурат олиш борасида у iPhone X флагманини ортда қолдирган. Apple "меваси" бундай синовларда 101 балл тўплаган эди. Яъни, Xiaomi Mi Mix 2S модели билан тенг.

Ўқинг: Mi 8 тақдим қилинди: нарх борасида компания ваъдасида турди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!